Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Maxam-Chirchiq АО “MAXAM-CHIRCHIQ”

  • Опрос

    Нравится ли Вам наш сайт?

    Да

     148 (78.3%)

     

    Нет

     21 (11.1%)

     

    Не очень

     14 (7.4%)

     

    Затрудняюсь ответить

     6 (3.2%)

     

Спасибо за участие в опросе

“БАҲОР ВА АЁЛ” ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

“БАҲОР ВА АЁЛ” ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

5 Апр 2018г.

“БАҲОР ВА АЁЛ” ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

Жонажон ўлкамизга фасллар келинчаги-Баҳор ҳам кириб келди. Бутун атрофда янгиланиш ва ёшариш, уйғониш ва гўзаллик ҳукмрон. Табиатдаги бу  ўзгаришлар одамлар руҳиятида намоён.Табиатни қайта уйғотаётган зумрад баҳорни нозик қалб эгалари бўлмиш аёлларга қиёсланиши бежиз эмас. Баҳор ва Аёл тушунчалари қанчалик бир-бирини боғлаб туришига яна амин бўлмоқдамиз ва буни чуқур англамоқдамиз.

Ўтган ҳафтада корхонамизда меҳнат қилаётган аёллар ўртасида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган «Баҳор ва Аёл» кўрик танлови бўлиб ўтди. Танловда аёлларимиз ўз маҳоратларини ва билимларини намоён қилдилар. Қизларимиз қўйилган шартларда нафақат ўз билимлари, маҳоратлари, пазандалиги,  балки миллий қадриятларимизга бўлган  қизиқишларини намоён этишди

Кўрик-танловда «СА ва СК» ишлаб чиқариш, босмахона, техник назорат бўлими, лойиҳалаш-конструкторлик бўлими, буғ таъминоти, марказлашган электр таъминоти цехлари, санитария лабораторияси вакиллари қатнашдилар.

Кўрик-танловда санитария лабораториясининг лаборанти  Арофат Артигалиева ғолиб чиқди. 2-ўрин лойиҳалаш-конструкторлик бўлими вакили Набира Ахмедовага насиб этди. Буғ таъминоти цехининг машинисти  Қундуз Эшимбетова 3-ўринга лойиқ деб топилди. Барча иштирокчилар эсдалик совғалари билан  тақдирландилар.

К. МАХМАДИЯРОВА,

касаба уюшма қўмитасининг йўриқчиси.

 


 

 
 
Возврат к списку