Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Maxam-Chirchiq АО “MAXAM-CHIRCHIQ”

  • Опрос

    Нравится ли Вам наш сайт?

    Да

     148 (78.3%)

     

    Нет

     21 (11.1%)

     

    Не очень

     14 (7.4%)

     

    Затрудняюсь ответить

     6 (3.2%)

     

Спасибо за участие в опросе

КАСБ БАЙРАМИГА БАҒИШЛАНГАН ТАНТАНА

КАСБ БАЙРАМИГА БАҒИШЛАНГАН ТАНТАНА

1 Июн 2019г.

КАСБ БАЙРАМИГА БАҒИШЛАНГАН ТАНТАНА

25 май куни Кимёгарлар саройида  Касб айёми – Кимёгарлар куни байрамига бағишланган байрам тантанаси бўлиб ўтди.

Кимёгарлар саройининг катта мажлислар залида корхонамиз ривожланишида муносиб ҳисса қўшган ва ҳозирда меҳнат қилиб келаётган ишчи-хизматчилар, меҳнат фахрийлари жам бўлишди.

Дастлаб Тошкент вилояти ҳокими Ғ.И. Ибрагимовнинг байрам табриги ўқиб эшиттирилди.

Йиғилганларни Чирчиқ шаҳар ҳокими Қ.Б. Рашитов, корхона Бошқаруви раиси Х. А. Сайдахмедов, корхона Бош директори М. Пуэртас табриклади, “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқарма бошлиғи А.Т. Дадаходжаев табриклашди. Улар ўз табрикларида кимё саноатида ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш дастурларини амалга ошириш, замонавий, мослашувчан технологияларни кенг жорий этиш, юқори сифатли, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришга йўналтирилган инновацион дастурларни амалга оширишда самарали ишлар амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтишди ҳамда меҳнатда эришган ютуқлари учун бир гуруҳ кимёгарларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларини тантанали равишда топширди.

Тантананинг расмий қисмидан сўнг тадбир қатнашчилари республикамиз эстрада юлдузлари – таниқли сўз устаси Шукрулла Исроилов ва Жўрабек Жўраев ҳамда Кимёгарлар саройининг ижодий жамоаси томонидан тайёрланган концерт дастурини томоша қилишди.

Тадбир сўнггида турли ютуқлар қўйилган лоторея ўйналди ва омадли чипта соҳиблари  супер ютуқлар : музлаткич, газ плитаси, телевизор ва чангютгичга эга бўлишди.

 




 
 
Возврат к списку