Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Maxam-Chirchiq АО “MAXAM-CHIRCHIQ”

  • Опрос

    Нравится ли Вам наш сайт?

    Да

     148 (78.3%)

     

    Нет

     21 (11.1%)

     

    Не очень

     14 (7.4%)

     

    Затрудняюсь ответить

     6 (3.2%)

     

Спасибо за участие в опросе

КИМЁГАРЛАР САРОЙИ 60 ЙИЛЛИК ЮБИЛЕЙИНИ НИШОНЛАДИ

КИМЁГАРЛАР САРОЙИ 60 ЙИЛЛИК ЮБИЛЕЙИНИ НИШОНЛАДИ

3 Май 2018г.

КИМЁГАРЛАР САРОЙИ 60 ЙИЛЛИК ЮБИЛЕЙИНИ НИШОНЛАДИ

“Maxam-Chirchiq” АЖнинг Кимёгарлар саройи ўтган ҳафтада ўзининг 60 йиллик юбилейини нишонлади. Бу санага бағишлаб ўтказилган тантанали тадбирда сарой ижодий жамоасини Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари О.А. Парпибоева, Чирчиқ шаҳар ҳокими Қ.Б. Рашитов, корхона Бошқарув раиси Ҳ.А. Сайдахмедов, ишлаб чиқариш бўйича директор И.Ш. Умаров  табриклашди ва эсдалик совғалари топширишди. Бадиий қисмда сарой ижодий гуруҳлари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.

Кимёгарлар саройига тамал тоши 1949 йилда корхонамизнинг ўша вақтдаги раҳбари Леонид Аркадьевич Костандов томонидан қўйилган. Айнан Костандовнинг ташаббуси билан Чирчиқ шаҳрида муҳташам маданият саройи барпо этиш тўғрисида рухсат олинган, 1951 йилда қурилиш ишлари бошланган. 7 йил давомида корхона ишчи-хизматчилари томонидан барча қулайликларга эга, ўзига хос андозага эга бўлган, кўркам сарой битказилди. Унинг очилиш маросими 1958 йил 28 апрель куни ўтказилди. Очилиш маросими якунида корхона директори Иван Георгиевич Анисимкин қизил тасмани қирқиб берди ва Кимёгарлар саройи расман ўз фаолиятини бошлади.

Кимёгарлар саройида катта ва кичик  томоша заллари, 20 та машғулот синфлари, рақс майдончаларига мавжуд. Энг асосийси – бу маскан бой маданий анъаналарга эга.

Бу маданият ўчоғида халқ ижодиётининг турли йўналишлари ривожланиб бормоқда, бир қатор истеъдодлар ўз ижод йўлларини мана шу жойдан бошлашган.

60 йиллик тарихга эга бўлган Кимёгарлар саройининг корхонамиз  фаолиятида ўрни беқиёс. Бу маданият маскани корхонамиз ва шаҳримизнинг қалби, десак муболаға бўлмайди.

Маданият саройининг бой анъаналарини ҳозирги ижодий жамоа муносиб равишда давом эттириб келмоқда.Сарой жамоаси томонидан кенг миқёсдаги маданий-маърифий тадбирдар ташкиллаштирилмоқда. Алоҳида эътибор миллий анъаналар, халқ байрамлари ва урф-одатлари тикланишига қаратилмоқда.

5 ёшдан 80 ёшгача бўлган ҳамшаҳарларимиз бу ерда ўзлари қизиққан машғулотлар билан шуғулланишлари, ижодий камолотга интилишлари мумкин.

Наврўз, Мустақиллик куни, Болаларни ҳимоя қилиш, Конституция куни, Кимёгарлар куни каби байрам тадбирлари кенг кўламда ва ажойиб тарзда уюштирилади.

Кимёгарлар саройи фаолиятини, унинг анъаналарини  муносиб равишда давом эттиришда маданият саройи раҳбарлари Каримберди Маякубович Рахимбердиев ва Людмила Владимировна Филиппованинг улкан меҳнат ва тажрибалари борлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Маданиятнинг асосий вазифаси – шахснинг тараққий этиш ва имкониятларини рўёбга чиқишини таъминлаш. Мана 60 йилдирки, бу сермашаққат ва фахрли вазифани Кимёгарлар саройи ходимлари муваффақиятли бажариб келишмоқда.

Кимёгарлар саройининг меҳнат жамоасини 60 йиллик тантана билан  яна бир бор табриклаймиз, бу маскан доим гуллаб-яшнасин, доимо инсонлар қалбида санъатга бўлган ошуфталикни ривожлантириб борсин.

Ижодингиз доимо серқирра бўлсин, ҳамюртларимизнинг маънавий ва маърифий дунёсини бойитишда ижодий муваффақиятлар тилаймиз.



 
 
Возврат к списку