Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Maxam-Chirchiq АО “MAXAM-CHIRCHIQ”

Новости

  • Опрос

    Нравится ли Вам наш сайт?

    Да

     148 (78.3%)

     

    Нет

     21 (11.1%)

     

    Не очень

     14 (7.4%)

     

    Затрудняюсь ответить

     6 (3.2%)

     

Спасибо за участие в опросе

«ВАТАН -МУҚАДДАС, УНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ШАРАФЛИ БУРЧДИР!»

«ВАТАН -МУҚАДДАС, УНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ШАРАФЛИ БУРЧДИР!»

14 Янв 2019г.

«ВАТАН -МУҚАДДАС, УНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ШАРАФЛИ БУРЧДИР

Президентимизнинг 2018  йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишга мувофиқ, ўтган йил 15 декабрдан жорий йил 15 январга қадар мамлакатимизда ватанпарварлик ойлиги ўтказилмоқда. 

Ойлик  доирасида ташкил этилаётган  байрам тадбирларида  миллий армиямизнинг шонли тарихи, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижалари, мамлакатимиз тинчлиги ва осойишталигини ҳимоя қилишда Қуролли Кучлар салоҳияти, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва баркамол шахс сифатида камол топишида армиянинг муҳим ўрни, ҳарбий хизмат ҳақиқий мардлик, фидойилик, матонат ва садоқат мактаби экани намойиш этилмоқда.

Жорий йил 9 январь куни “Maxam-Chirchiq” АЖ марказий майдонида ҳам ватанпарварлик ойлигининг байрам тадбири бўлиб ўтди.

Майдон узра таралган Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси барчанинг қалбида ўзгача акс-садо берди. Театрлаштирилган саҳна кўринишларида чирчиқлик марҳум капитан Р. Васильевнинг қаҳрамонлиги гавдалантирилди, шаҳримиздаги  15-умумтаълим мактаби ўқувчилари она Ватанга бағишланган шеърларни  ифодали айтиб беришди.

Тадбирда Чирчиқ шаҳридаги ҳарбий қисмлар вакиллари корхона меҳнат жамоаси, мактаб ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларига ҳарбий-ватанпарварлик йўналишларида ўз чиқишларини намойиш қилишди, шунингдек, кенг жамоатчилик  ҳозирги кунда миллий армиямизда ҳарбийлар учун яратилган шароитлар, жанговар тайёргарликда фойдаланиладиган моддий воситалар, ҳарбий хизматчиларнинг кийим-кечак таъминоти билан танишишди, улар билан суҳбатда бўлишди.