Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Maxam-Chirchiq АО “MAXAM-CHIRCHIQ”

  • Опрос

    Нравится ли Вам наш сайт?

    Да

     148 (78.3%)

     

    Нет

     21 (11.1%)

     

    Не очень

     14 (7.4%)

     

    Затрудняюсь ответить

     6 (3.2%)

     

Спасибо за участие в опросе

ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ ЎТКАЗИЛДИ

ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ ЎТКАЗИЛДИ

16 Фев 2018г.

ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йил 8 февраль куни “Maxam-Chirchiq” АЖ марказий майдонида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг –“ Ижтимоий соҳани ривожлантириш”  йўналишига асосан, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш йўлида, жисмонан соғлом, руҳан ва ақлан ривожланган, мустақил фикрлайдиган, Ватанга содиқ, қатъий ҳаётий нуқтаи назарга эга ёшларни тарбиялаш мақсадида Тошкент вилояти хокимияти томонидан тасдиқланган дастур асосида Чирчик шаҳридаги харбий қисмлар билан ҳамкорликда, корхонамиз раҳбарияти ва Ёшлар иттифоқи кенгаши томонидан “Ёшлар фестивали” ўтказилди.

Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад - ёшларда Ватанга муҳаббат, ватанпарварлик руҳида юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш, уларнинг маънавияти ва маданиятини юксалтиришга қаратилган «Биз Ватанга таянчмиз», деган шиорлар остида уюштиришдир, ҳамда ёшларни она Ватанимизга садоқат руҳида тарбиялашдир.

Тадбирда Чирчиқ шаҳридага ҳарбий қисмлар вакиллари корхона ёшларига ҳарбий-ватанпарварлик йўналишларида ўз чиқишларини намойиш қилишди, шунингдек, ёшларимиз ҳозирги кунда миллий армиямизда ҳарбийлар учун яратилган шароитлар, жанговар тайёргарликда фойдаланиладиган моддий воситалар, ҳарбий хизматчиларнинг кийим-кечак таъминоти билан танишишди, улар билан суҳбатда бўлишди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 
 
Возврат к списку