Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

  • So‘rov

    Sizga sayt yoqdimi?

    Ha

     13 (81%)

     

    Yo'q

     3 (19%)

     

So‘rovda qatnashganingiz uchun rahmat

ФАРҒОНА ВОДИЙСИГА САЁҲАТ

ФАРҒОНА ВОДИЙСИГА САЁҲАТ

3 Dec 2019г.

Республикамиз Президентининг тўртинчи  ташаббусини амалга ошириш доирасида, шунингдек ёшларда маънавий ва аҳлоқий муносабатлар, қадимий тарихимиз хотираларини, миллий  ғурур ва ўз-ўзини англаш, миллий ва умуминсоний  қадриятларимизни хурмат қилиш туйғуларини шакллантириш мақсадида “Maxam-Chirchiq” АЖ  касаба уюшмаси қўмитаси корхона Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда Фарғона водийсига (Қўқон-Марғилон-Фарғона) туристик саёҳат ташкиллаштирди.

 2019 йилнинг  15 ноябрида корхонанинг 45 нафар ёш ва фаол ходимларидан иборат гуруҳ 2 кунлик турга жўнаб кетишди. Фарғона водийсига 4 соатлик  йўл «O`zbekiston» поездида ўзининг ажойиб ва ҳайратда қолдирадиган табиати билан машҳур “Қамчиқ” довони орқали давом этди. Жамоа иноқ ва қувноқ бўлгани учун вақт жуда тез ўтди. Сайёҳларни гид кутиб олди, икки кун давомида кузатиб борди ва жуда ҳам қизиқарли тарихий воқеаларни ҳикоя қилиб берди.    

 Биринчи кун чирчиқлик сайёҳлар Қўқон, Риштон, Марғилонда бўлишди. Қўқонда ходимларимиз диққатга сазовор бўлган “Худоёрхон” саройини томоша қилишди.Сарой энг сўнгги ҳукмдор  Худоёрхон томонидан барпо этилган. Худди шу ерда 2019 йил 14 сентябрь куни сарой олдидаги майдонда Ҳалқ амалий санъати биринчи халқаро фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтган.

Кейин саёҳат ажойиб жойлар - “Жоме” минораси, Ниёзийнинг уй-музейида давом эттирилди.Бу ерда саёҳатчилао тарихий ва диққатга сазовор жойларни томоша қилиб, қадимий меъморчилик билан танишишди. Риштон кулолчилик санъати билан танишиш баробарида корхона ёшлари, бир авлоддан иккинчи авлодга ўтиб келаётган қўлда ясалган ажойиб санъат буюмларини кўрдилар,  

 Саёҳатнинг иккинчи куни кимёгарлар Ахмад ал Фарғоний боғи ва Фарғона шаҳрининг тарихи музей билан танишишди.

Саёҳатчилар, шунингдек, Марғилон шаҳрида жойлашган «Ёдгорлик» фабрикасида хон-атласнинг қўлда ишлаб чиқарилиши жараёнини ҳам кузатишди..

Икки кунлик саёҳат давомида “Maxam-Chirchiq” АЖ  ёшлари  юртимизнинг тарихи тўғрисида жуда ҳам кўп маълумотларга эга бўлишди, бундай имкониятни яратиб берган корхона маъмурияти, касаба уюшма қўмитаси ва корхона Ёшлар иттифоқига ўз миннатдорчилигини билдиришди.

“Maxam-Chirchiq”  АЖ ахборот бўлими.

 
 
Back to the list