Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
  • Asosiy
  •  > 
  • Yangiliklar
  •  > 
  • Tadbirlar
  •  > 
  • АСОСИЙ ВАЗИФА – ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

Yangiliklar

  • So‘rov

    Yoqadi sizga sayt?

    Xa

     13 (81%)

     

    Yoq

     3 (19%)

     

So‘rovda qatnashganingiz uchun rahmat

АСОСИЙ ВАЗИФА – ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

АСОСИЙ ВАЗИФА – ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

07.04.2017г.

Ҳеч кимга сир эмас, бугунги кунда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақидаги билимлар мактаб, коллежларда ўқитилиб, уларнинг ривожи ва ҳуқуқларни таъминлаш амалиёти ўз тараққиёт йўлини босиб ўтмоқда ва янги сифат даражасига кўтарилмоқда. Чирчиқ шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти  (ИҲҲҚЖ)ходимлари ва аъзоларининг барчаси истемолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимояланиши ва жойларда таъминланиши, поймол бўлишга йўл қўймасликни ўзларининг бош вазифаси  хисоблаб, шу борада амалий фаолият олиб бормоқдалар.

Шаҳар ИҲҲҚЖ  ўз олдидаги вазифаларни хал этишда таянч гуруҳи аъзолари ва жамоатчиликка ишонади. Жойлардаги таянч гуруҳлар жумладан «Maxam-Chirchiq» АЖ корхонасида 6000 дан ортиқ аъзони бирлаштирмокда. Олиб бориладиган ишларнинг самарадорлиги кўп холларда ушбу таянч гуруҳларига боғликдир, чунки таянч гуруҳида тарғибот ишлари нечоғли яхши йўлга кўйилган бўлса, ушбу холда ўз ҳуқуқларини яхши биладиган истеъмолчилар сони кўпаяди, натижада шикоят аризалар сони камаяди.

2016 йилда жамиятимиз номига «Maxam-Chirchiq» АЖ корхонаси ишчиларидан 9 та шикоят аризаси тушган, барчаси истеъмолчилар фойдасига ижобий хал бўлган.

Тушган шикоят аризаларини қисқача таҳлил қилиб, айримларини мисол тариқасида кўриб чиқамиз:

1. 69 ёшли истеъмолчи  - «Maxam-Chirchiq» АЖ” пенсионери  Х.Туляганова газдан фойдаланганлиги учун тўловларни 2007 йилдан бери ҳар йилнинг бошида олдиндан тўлов йўли билан амалга  ошириб келаётганлиги, аммо 2016 йилнинг октябрь ойига келиб “Чирчиқшаҳаргаз” филиали томонидан 23700 сум қарзи борлиги ҳақида хабарнома олганидан кейин хайратда қолди.

Истеъмолчи ИҲҲҚ жамиятига ёзган аризасида кўрсатилган қарз муаммосини аниқлашда “Чирчиқшаҳаргаз” айрим ходимларининг қўпол муомаласи, отангга бор, онанга бор кабилида иш тутганлиги натижасида сансоларликка учраганини, бир ҳафтадан ортиқ “Чирчиқшаҳаргаз” ва “Ягона дарча” орасида сарсон бўлганини баён этган. Чирчиқ шаҳар ИҲҲҚ жамияти  ходимлари томонидан истеъмолчининг аризаси атрофлича ўрганилди. Истеъмолчи бир неча йиллардан бери нафақат фойдаланилган газ учун, балким барча коммунал тўловларни олдиндан тўлов йўли билан амалга ошираётгани тасдиқланди. Ўрганиш жараёнида хеч қандай қарзи йўқлиги, ҳатто олдиндан 150 куб.метр газ учун тўлов мавжудлиги аниқланди. 23700 сўм қарзнинг пайдо бўлиши “Чирчиқшаҳаргаз” ходимининг эътиборсизлиги натижасида ўз вақтида компьютер маълумотларига киритилмаганлиги туфайли пайдо бўлганлиги аниқланди.

“Чирчиқшаҳаргаз” корхонаси раҳбарияти ва ходимлари қилган хато-камчиликларни тан олиб истеъмолчига келтирлиган ноқулайликлар ва етказилган сансоларлик учун узр билдирди.

2. Фуқаро О.Латипова тўлов пластик карточкасига анчагина маблағ тўпланганидан хурсанд бўлиб Чирчиқ шаҳрида жойлашган мебел дўконларидан бирига мебел сотиб олиш учун ташриф буюрди. Дўкон ходимларининг хушмуомалалиги, мебел истеъмолчининг истагига кўра буюртма асосида ҳам таёрланишини билиб жуда хурсанд бўлди ва бу дўкон ходимларига лол қолди. Ушбу дўконда ишлайдиган устаси фаранг йигит истеъмолчининг уйига бориб, уйнинг ўлчовларини олишини ва бу ўлчовларга асосан мебелни истеъмолчининг истаган ранги ва хомашёдан тайёрлаб беришини айтди. Иккинчи куни уста хақиқатдан ҳам истеъмолчининг уйига келиб, унинг кўрсатмасига асосан қаерда қандай кўринишдаги мебел жойлашиши чизмасини чизиб, истеъмолчини бўлажак мебелнинг ранги ва хомашёсини танлаш учун дўконга таклиф этди. Истеъмолчи бўлажак мебелини ранги ва хомашёсини танлаганидан сўнг  унинг нархи ҳисоб-китоб қилинди ва 4 миллион сўм эканлиги ҳамда олдиндан тўлов амалга оширилиши кераклиги айтилди. Истеъмолчи ҳеч қандай сўзсиз устаси фаранг йигитга ўз тўлов пластик карточкасини топширди ва устадан хомашёни сотиб олганидан кейин карточкани қайтариб бериш эсидан чиқармаслигини илтимос қилди.

Орадан бир неча кун ўтди. На йигит, на пластик карточкадан хабар йўк эди. Тоқати-тоқ бўлган истеъмолчи хабар олиш учун мебел дўконига равона бўлди. Раҳбар жойида йўқ эди, истеъмолчини қабул қилган хисобчи аёл: “Биз албатта Сизга ёрдам берамиз, уста балким бугун, эрта келиб қолар, ундан ташвиш тортманг” деб, истеъмолчини юпатишга харакат қилди. Орадан яна 10 кун ўтди, устадан хабар йўқ эди. Истеъмолчи  ўз пластик карточкасига ҳеч бўлмаса тақиқ қўяй деб, банкка мурожаат қилади. Пластик карточканинг тарихини ўрганиб чиққан истеъмолчи пластик карточка балансида 1 сўм ҳам пул қолмаганини ўз кўзи билан кўрди. Истеъмолчининг маблағини устаси фаранг йигит ўз ҳожати учун ишлатиб қўйган эди. Истеъмолчи дўкон раҳбари билан учрашишга  қатъий қарор қилади. Дўкон раҳбари ходимларининг қилмишлари учун у жавоб бермаслигини айтиб, истеъмолчига тегишли органларга мурожаат қилишни тавсия этади. Ички ишлар бўлими ходимларидан бири ИҲҲҚ жамиятига ҳам мурожаат қилишни тавсия қилади. Истеъмолчи 2016 йили 7 ноябрь куни унинг поймол бўлган ҳуқуқларини тиклашда амалий ёрдам беришни сўраб шикоят аризаси билан Чирчиқ шаҳар ИҲҲҚ жамиятига мурожаат этади. Истеъмолчининг шикоят аризасини ўрганиб чиқиш учун ишчи гуруҳи тузилади. Жамият ходимлари жойига чиқиб холат ҳар томонлама ўрганиб чиқадилар. Ўрганиш натижасида ҳақиқатдан ҳам устаси фаранг йигит мебел дўконида ишлаганлиги, истеъмолчининг пластик карточкасини сотувчи қиз гувоҳлигида унга топширилганлиги тасдиқланди ҳамда 15 кун бурун Россия Федерациясига чиқиб кетганлиги аниқланди. ИҲҲҚ жамияти ходимлари бўлиб ўтган воқеани яна обдан ўрганиб чиқиб, дўкон раҳбари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 989-моддасига асосан истеъмолчи ва Қонун олдида жавобгарлигини исботлаб бердилар. Мебел дўкони раҳбари барча билдирилган эътирозларни тан олди ва истеъмолчига келтирилган ноқулайликлар учун узр билдириб, бир ой ичида буюртма қилинган мебелни тайёрлаб беришга ваъда берди. Ва ниҳоят, истеъмолчи 2017 йил Янги йил байрамини оила аъзолари билан янги мебел атрофида кутиб олди.

3. Истеъмолчи К.Юнусова Чирчиқ шаҳрида фаолият юритувчи “Technoshop” дўконидан кредит шартномасига асосан оиласи учун телевизор ва музлатгич харид қилишга қарор қилади. 2016 йил апрел ойида “Инфинбанк” билан “Артел” телевизори ва “Артел” совутгичини сотиб олиш учун 5 500 000 сўмлик кредит шартномасини тузади ва пулни  шартнома асосида “Sure step” ҳусусий корхонасига кўчиртиради.

“Sure step” хусусий корхонаси ходимлари истеъмолчининг талабларини бажаришга сидқидилдан киришади, унинг хоҳишига кўра “Артел” телевизори ўрнига “Шиваки” телевизорини етказиб берадилар. Совутгични 2-3 кунда етказиб беришга ваъда қилган  “Sure step” ХК номаълум сабабларга кўра, ваъдаларини бажаришга шошилмаётганликлари аниқлана бошлайди. Орадан 2-3 кун эмас 2-3 хафта ўтади, аммо совутгичдан дарак йўқ эди. Истеъмолчи хавотирлана бошлайди. Хусусий корхона сотувчиларига мурожаат қилади. Улар совутгични эртаси кунига етказиб беришларини айтишади. Эрта ҳам келди, аммо совутгич келмади. Бундай эрталар ҳар куни такрорланадиган бўлиб қолади. Тоқати-тоқ бўлган истеъмолчи нажот сўраб           2016 йил 10 июн куни Чирчиқ шаҳар ИҲҲҚ жамиятига мурожаат қилишга мажбур бўлади.

Жамият ходимлари истеъмолчининг аризасини жойига чиқиб ўрганадилар. Ўрганиш натижасида аризада кўрсатилган важлар ўз тасдиғини топади. “Sure step” ХК раҳбарияти билан ўтказилган суҳбатда ҳақиқатдан ҳам истеъмолчига ХК ходимлари томонидан ноқулайликлар еткзилганлиги, шартнома ўз вақтида бажарилмаганлиги натижасида Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддаси қўпол равишда бузилиб истеъмолчининг ҳуқуқлари поймол бўлганлиги туфайли моддий ва маънавий зарар етказилганлигини тан олиб ўз узрини келтирди ҳамда уларнинг қопланишини ўз зиммасига олди.

Корхона ва истеъмолчининг ўзаро келишуви сабабли истеъмолчига 10 кун ичида истеъмолчига етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш мақсадида ХК томонидан  2 675 000 сўмлик музлатгич ўрнига “Артел” музлатгичининг 2 901 000 сўмлик янги модификацияси етказиб берилди. “Шиваки” ва “Артел” телевизорлари нарҳлари ўртасидаги фарқ истеъмолчи фойдасига қолдирилди. Ўзаро эътирозларга ўрин қолмади. “Sure step” ҳусусий корхонаси раҳбарияти келажакда бундай холатлар такрорламаслиги ҳақида Чирчиқ шаҳар ИҲҲҚ жамияти томонидан  огоҳлантирилди.

Х. НАРМАТОВ,                                                

Чирчиқ шаҳар ИҲҲҚЖ раиси.                    
 
Back to the list