Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
  • Asosiy
  •  > 
  • Yangiliklar
  •  > 
  • ЧИРЧИҚ ШАҲРИДА 2 ЙИЛДА 700 МЛРД СЎМЛИК 302 ТА ЛОЙИҲА АМАЛГА ОШИРИЛАДИ

  • So‘rov

    Sizga sayt yoqdimi?

    Ha

     13 (81%)

     

    Yo'q

     3 (19%)

     

So‘rovda qatnashganingiz uchun rahmat

ЧИРЧИҚ ШАҲРИДА 2 ЙИЛДА 700 МЛРД СЎМЛИК 302 ТА ЛОЙИҲА АМАЛГА ОШИРИЛАДИ

ЧИРЧИҚ ШАҲРИДА 2 ЙИЛДА 700 МЛРД СЎМЛИК 302 ТА ЛОЙИҲА АМАЛГА ОШИРИЛАДИ

24 Jul 2018г.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.06.2018 йилдаги «Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 440-сон қарори қабул қилинди.

Маълумот учун: Чирчиқ шаҳри пойтахтнинг шимоли-ғарбий томонида 42 км нарида жойлашган. У улкан иқтисодий ва ҳарбий аҳамиятга эга. Шаҳарга 1935 йилда асос солинган бўлиб, айни пайтда унда қарийб 150 минг киши истиқомат қилади.

Янги корхоналар ва иш ўринлари

Шаҳарда қўшимча равишда 1 358 та иш ўрнини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу 10 та янги саноат объектини ташкил этиш ва мавжуд 12 тасини кенгайтириш ҳисобига амалга оширилади. Хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасида эса 29 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Улардан 10 таси – янги, 19 таси – кенгайтирилмоқда.  

Инфратузилма ва коммунал хизмат кўрсатиш яхшиланади

186 та кўп хонадонли уйлар қурилади. 7 та маҳаллада икки контурли газ қозонлари ўрнатилади. 12,6 км ички йўллар, 136 та газ тақсимлаш пунктлари, 8,1 км ичимлик суви ва 5,7 км оқава сув тармоқлари қурилади ва таъмирланади.

Бундан ташқари, 4 та мактабгача таълим муассасаси мукаммал таъмирланади, 2 та янги мактаб қурилиб, 8 та фаолият кўрсатаётган мактаб (ш.ж. 1 та мусиқа ва санъат мактаби) таъмирланади. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 1 200 ўринли ўз ётоқхонасига эга бўлади, Чирчиқ давлат педагогика институтининг ўқув биноси эса реконструкция қилинади.

2 та поликлиника ҳам жами 560 тагача беморни қабул қила олиши учун реконструкция қилинади.

Молиялаштириш ва раҳбарлик

 Мўлжалланган режалар 700 млрд 709 млн сўм миқдоридаги маблағни талаб этади. Шундан 17%ини давлат мақсадли жамғармалар ва маҳаллий бюджетдан ажратади. Тадбиркорлик субъектлари – лойиҳалар ташаббускорлари харажатларнинг 54%ини зиммаларига оладилар. Банклар эса қолган 29%ни қоплаш учун кредит билан ёрдам берадилар.

 Ишларни Бош вазир ўринбосари – «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси бошчилигидаги республика ишчи комиссияси мувофиқлаштиради.

 Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.06.2018 йилдан кучга кирди.

 
 
Back to the list