Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
  • Asosiy
  •  > 
  • Yangiliklar
  •  > 
  • КАСБ БАЙРАМИГА БАҒИШЛАНГАН ТАНТАНА

  • So‘rov

    Sizga sayt yoqdimi?

    Ha

     13 (81%)

     

    Yo'q

     3 (19%)

     

So‘rovda qatnashganingiz uchun rahmat

КАСБ БАЙРАМИГА БАҒИШЛАНГАН ТАНТАНА

КАСБ БАЙРАМИГА БАҒИШЛАНГАН ТАНТАНА

24 Jul 2018г.

25 май куни Кимёгарлар саройида  Касб айёми – Кимёгарлар куни байрамига бағишланган байрам тантанаси бўлиб ўтди.

Кимёгарлар саройининг катта мажлислар залида корхонамиз ривожланишида муносиб ҳисса қўшган ва ҳозирда меҳнат қилиб келаётган ишчи-хизматчилар, меҳнат фахрийлари жам бўлишди.

Дастлаб “Ўзкимёсаноат” АЖ Бошқарув раиси А.А. Абдуллаевнинг байрам табриги ўқиб эшиттирилди.

Йиғилганларни Чирчиқ шаҳар ҳокими Қ.Б. Рашитов, корхона Бошқаруви раиси Х. А. Сайдахмедов, корхона Бош директори М. Пуэртас табриклади. Улар ўз табрикларида кимё саноатида ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш дастурларини амалга ошириш, замонавий, мослашувчан технологияларни кенг жорий этиш, юқори сифатли, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришга йўналтирилган инновацион дастурларни амалга оширишда самарали ишлар амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтишди ҳамда меҳнатда эришган ютуқлари учун бир гуруҳ кимёгарларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларини тантанали равишда топширди.

Тантананинг расмий қисмидан сўнг тадбир қатнашчилари республикамиз эстрада юлдузлари – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов, истеъдодли санъаткорлар – Б.Зухриддинов, Д.Ниёзова ҳамда Кимёгарлар саройининг ижодий жамоаси томонидан тайёрланган концерт дастурини томоша қилишди.

Тадбир сўнггида турли ютуқлар қўйилган лоторея ўйналди ва омадли чипта соҳиблари  супер ютуқлар : музлаткич, газ плитаси, телевизор ва чангютгичга эга бўлишди.

 
 
Back to the list