Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
  • Asosiy
  •  > 
  • Yangiliklar
  •  > 
  • “КОРРУПЦИЯ – ЖАМИЯТ РИВОЖИГА ТАҲДИД” МАВЗУСИДА УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

  • So‘rov

    Sizga sayt yoqdimi?

    Ha

     13 (81%)

     

    Yo'q

     3 (19%)

     

So‘rovda qatnashganingiz uchun rahmat

“КОРРУПЦИЯ – ЖАМИЯТ РИВОЖИГА ТАҲДИД” МАВЗУСИДА УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

“КОРРУПЦИЯ – ЖАМИЯТ РИВОЖИГА ТАҲДИД” МАВЗУСИДА УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

28 Feb 2019г.

Жамият тараққиётига ғов бўлаётган иллатлардан бири коррупция бўлиб, буни барча давлат ва минтақаларда кузатиш мумкин. Бу иллатдан Ўзбекистон ҳам мустасно эмас. Шу боис давлатимиз коррупцияга қарши курашишга жиддий эътибор қаратмоқда. Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонуни, Президентимизнинг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори кучга кирди. 2017-2018 йилларга мўлжалланган Коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастури тасдиқланиб, ижроси таъминланди.

Жорий йилнинг 14 февралида “Аммиак ишлаб чиқариши” “Маърифат ва маънавият хонаси”да корхона бўлим ва цехлари вакиллари  иштирокида “Коррупция – жамият ривожига таҳдид” мавзусида маданий-маърифий учрашув ташкил этилди.

Учрашувда юридик фанлари доктори, профессор Гулчеҳра Маткаримова қатнашувчиларга юртимизда коррупцияга қарши қандай кураш олиб борилаётгани ҳақида батафсил гапириб берди.

2017 йил 3 январь куни Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди, Бу қонун бугунги кунда давлат органлари фаолиятининг очиқлигини ва ҳисобдорлигини таъминлаш, давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини ошириш, давлат органлари, мансабдор шахсларнинг ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариши юзасидан масъулиятини кучайтиришга, коррупцияга қарши курашиш соҳасида парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш мақсадларига хизмат қилмоқда. Коррупция нима? Коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишдир. Яъни мансабдор шахснинг ўз ваколатидан фойдаланган ҳолда қонунни суиистеъмол қилиши, хизмат ваколатларидан четга чиқиши, таниш-билишчилик, ошна-оғайинчилик, қариндош-уруғчилик асосида иш ташкил қилиб, инсон ҳуқуқларига путур етказиши, айниқса, порахўрлик, таъмагирлик қилиши билан жамиятимиз учун ижтимоий хавфлидир.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенцияси ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти доирасида қабул қилинган коррупцияга қарши кураш бўйича Истамбул ҳаракат режасига аъзо саналади. Шу билан бирга, мамлакатимизда ташкил этилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси томонидан жамиятимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик, жиноятга жазо албатта муқаррар экани тўғрисидаги қонун талабларини амалда таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўрилмоқда.

Учрашув жуда қизғин ўтди, ишчи-хизматчилар ўзларига қизиқтирган бир қанча саволлар билан мутахассисга мурожаат қилиб, атрофлича жавоб олдиллар.

                                                      

 
 
Back to the list