Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
  • Asosiy
  •  > 
  • Yangiliklar
  •  > 
  • “MAXAM-CHIRCHIQ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ТОМОНИДАН КИМЁВИЙ ДЕЗИНФЕКЦИЯ МАҲСУЛОТИ ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

  • So‘rov

    Sizga sayt yoqdimi?

    Ha

     13 (81%)

     

    Yo'q

     3 (19%)

     

So‘rovda qatnashganingiz uchun rahmat

“MAXAM-CHIRCHIQ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ТОМОНИДАН КИМЁВИЙ ДЕЗИНФЕКЦИЯ МАҲСУЛОТИ ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

“MAXAM-CHIRCHIQ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ТОМОНИДАН КИМЁВИЙ ДЕЗИНФЕКЦИЯ МАҲСУЛОТИ ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

27 Mar 2020г.

“Maxam-Chirchiq” акциядорлик жамияти томонидан мамлакатимизда COVID-19 коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олишга ҳамда аҳоли саломатлигига таҳдид солувчи турли юқумли касалликлар ва инфекциялардан ҳимоя қилишга қаратилган профилактик тадбирларни янада самарали ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида дезинфекция амалиётида қўлланиладиган натрий гипохлорит маҳсулоти Чирчиқ шаҳридаги мактабгача таълим, халқ таълими ташкилотлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларига беғараз тақдим этилди.

Натрий гипохлорит - бу гипохлор кислотасининг тузи бўлиб, юқумли касалликлар ўчоқларида турли хил объектлар ва секрецияларни зарарсизлантириш, шунингдек, махсус объектларни дезинфекциялаш учун жорий, якуний ва профилактик дезинфекция пайтида қўлланилади.

Натрий гипохлорит дизенфекция маҳсулоти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Короновирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида транспорт воситаларини дезинфекция қилиш ҳамда ташкилотларни дезинфекция воситалари билан таъминлашга кўмаклашиш мақсадида таъминланди.

Мамлакатимиз миқёсида олиб борилаётган профилактик тадбирларни янада самарали ташкил этишга кичик ҳиссамизни қўшиш орқали коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олишга эришамиз деган умиддамиз. Асосийси ҳар биримиз Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўрсатмаларига амал қилган ҳолда уйда қолиб аввало ўзимизни ва яқинларимизни ҳимоя қилмоғимиз лозим.

Maxam-Chirchiq” АЖ Матбуот хизмати

 

 
 
Back to the list