Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

  • So‘rov

    Sizga sayt yoqdimi?

    Ha

     13 (81%)

     

    Yo'q

     3 (19%)

     

So‘rovda qatnashganingiz uchun rahmat

ОЧИҚ МУЛОҚОТ

ОЧИҚ МУЛОҚОТ

2 Mar 2021г.

ОЧИҚ МУЛОҚОТ

     2020 йил 25 декабрда бўлиб ўтган Ўзбекистон ёшлар форумида Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимиз ёшлари билан очиқ мулоқоти баённомаси,  Ёшлар ишлари бўйича агентлигининг 2021 йил 2 февралдаги 2-10-21-243-сонли хати, "Ўзкимёсаноат" AЖ Бошқарув Раисининг 2021 йил 4 февралдаги 05-489-сонли хати,шунингдек, "Maxам-Chirchiq" AЖ Бошқаруви раиси биринчи ўринбосарининг 2021 йил 10 февралдаги 13-сонли фармойишига асосан, корхона, цехлар ва бўлимларнинг ёш ишчилари ўртасида "Очиқ мулоқот" ўтказиш тартиби ишлаб чиқилди.

    Aммиак ишлаб чиқариш цехининг ёш ходимлари билан раҳбарлар ва ёшлар ўртасидаги биринчи очиқ мулоқот Aммиак ишлаб чиқаришнинг "Манавият ва маърифат" хонасида бўлиб ўтди.

    Мулоқотда корхона Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Р.Узаков,  Бошқарув раисининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари - ёшлар иттифоқи кенгаши етакчиси  Ж. Абдуллаев, молия-иқтисодий бўлим бошлиғи  А.Косимов, кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи С. Юлдашев, касаба уюшма қўмитасининг иқтисодчиси  Е. Жилина, юридик бўлим юрисконсульти С.Холмухаматов иштирок этишди.

    Учрашув мобайнида ёшлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги 6155-сонли Фармони,  Ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналишлари бўйича амалга ошириладиган вазифалар, тартиб ва ​​амалиётлар хақида таништирилди. Шунингдек, очиқ мулоқот давомида ёш ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.



 
 
Back to the list