Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

  • So‘rov

    Sizga sayt yoqdimi?

    Ha

     13 (81%)

     

    Yo'q

     3 (19%)

     

So‘rovda qatnashganingiz uchun rahmat

ТАБРИКЛАЙМИЗ!

ТАБРИКЛАЙМИЗ

18 Mar 2020г.

Қадрли ҳамкасблар!

Корхонамиз ишчи-хизматчилари!

Сизларни ва оила аъзоларингизни, барчангизни янгиланиш ва ёшариш айёми-Наврўзи олам билан самимий муборакбод этамиз.

Байрамлар орасида энг қадимийси бўлмиш Наврўз ҳар бир инсоннинг қалбида янгиликни кашф этишга, келажакка ишонч, умид билан қарашга, уни савоб, хайрли ишларни амалга оширишга ундайди.Айнан шу байрамда ҳар бир инсон табиатнинг нақадар ранг-баранг ва гўзал, қандай бетакрор ва жозибали эканини ҳис этади.

Наврўз фалсафаси – нафақат табиатнинг ўзгариши ва яшариши, балки инсон қалби, руҳияти ва тафаккур тарзининг ҳам янгиланишидир. Шунинг учун мазкур байрам ҳамма даврларда тинчлик, осойишталик, тотувлик, дўстлик, юртга, она табиатга меҳр-муҳаббат таронаси, ҳар инсоннинг ўз халқи, тарихи ва маданиятига бўлган ҳурматининг нишонаси бўлиб келган.

Наврўзни бежизга саховат рамзи дейишмайди. Илдизлари минг йилларга бориб тақаладиган анъаналарга кўра ушбу айём кунлари кам таъминланган, моддий муҳтож оилаларга меҳр-мурувват кўрсатилади,  касал ва хаста инсонларнинг холидан хабар олинади. Кун билан тун тенглашадиган  Наврўзни қадимдан ота-боболаримиз ризқ-насиба, нажот ва қут-бараканинг дебочаси деб билишган.

Сизларни яна бир бор ушбу байрам билан қутлаб, мустақил диёримизнинг, жумладан, корхонамизнинг янада гуллаб-яшнаши йўлидаги эзгу ишларингизда муваффақият, омад доимо ёр бўлишини тилаймиз, азизлар!

Жамият Бошқаруви, Касаба уюшмаси қўмитаси, “Мадад” Фахрийлар кенгаши.

 
 
Back to the list