Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
  • Asosiy
  •  > 
  • Yangiliklar
  •  > 
  • “ЁШЛАР ТУРИЗМИ” ЛОЙИҲАСИ АМАЛДА

  • So‘rov

    Sizga sayt yoqdimi?

    Ha

     13 (81%)

     

    Yo'q

     3 (19%)

     

So‘rovda qatnashganingiz uchun rahmat

“ЁШЛАР ТУРИЗМИ” ЛОЙИҲАСИ АМАЛДА

“ЁШЛАР ТУРИЗМИ” ЛОЙИҲАСИ АМАЛДА

9 Mar 2018г.

«Maxam-Chirchiq» АЖ корхонасида Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан 2018 йил учун чора-тадбирлар Дастурининг “Ёшлар туризми” лойиҳасига биноан шу йилнинг 1 март куни корхонамизнинг ёш ишчи-хизматчилари учун Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойларига саёҳат ташкил этилди. Дастлаб Ўзбекистон Рспубликасининг биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига борилиб, Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди. Зиёрат давомида ёшларимиз ушбу мажмуадаги Биринчи президент ҳаёти ва фаолиятига доир экспонатлар, расмлар ва фотосуратлар билан танишишди.

Шундан сўнг Тошкент шаҳрида янги қурилган масжидлардан бири бўлмиш “Минор” масжидига борилди. “Минор” масжиди анъанавий Шарқ ва миллий услубда қурилган бўлиб, 2400 дан ортиқ одам учун мўлжалланган.

Саёҳат Тошкент политехника музейида давом эттирилди. Ушбу музей учта бўлимдан — “Жаҳон автомобилсозлик тарихи”, “Ўзбекистон автомобилсозлик тарихи” ва “Интерактив амалиёт” бўлимларидан иборат. Жаҳон ва мамлакатимиз автомобилсозлик саноати тарихи, экспонатлар, макетлар — барчаси биринчи қаватда жойлашган. Иккинчи қаватда “Интерактив амалиёт” бўлими жойлашган. Бу ерда дунёдаги илк ўлчов бирликлари, телескоп, юртимиз тарихига оид қизиқарли фактлар, Тесла шари, велогенератор, уй шаклидаги соат, Архимед ричаги, Леонардо да Винчи кўприги, рақсга тушувчи роботлар — буларнинг барчаси Инсоннинг ақл-заковат салоҳияти чексиз эканлигидан далолат бўлиб, ҳаётда физика қонуниятлари асосида қандай буюк ишларни амалга ошириш мумкинлиги ҳақида қизиқ маълумотлар олишга хизмат қилади.






 
 
Back to the list