Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Yangiliklar

  • So‘rov

    Yoqadi sizga sayt?

    Xa

     13 (81%)

     

    Yoq

     3 (19%)

     

So‘rovda qatnashganingiz uchun rahmat

«Maxam-Chichiq» АЖ тарихи

«Maxam-Chichiq» АЖ тарихи

1 Oct 2014г.

«Maxam-Chichiq» АЖ тарихи

 

1932 йилда ҳукуматнинг Чирчиқ электр комбинати қурилиши тўғрисидаги қарори чиқди, бу қарорнинг ижроси бўйича сувни электролиз усулида водород олиш ва ҳавони парчалаш йўли билан азот олиш натижасида азотли ўғитларни ишлаб чиқариш мўлжалланган.

1936 йилда келажакда бунёд этиладиган комбинатнинг ҳудудида асосий саноат корпусларини қуриш бошланди.

1940 йилда асосий тақсимловчи нимстанция, ҳавони парчалаш цехи ва сувни электролиз қилиш цехи ишга тушди.

1940 йилнинг октябрида аммиакли селитранинг биринчи партияси олинди.

Чирчиқ электркимё комбинатининг биринчи навбатини расмий ишга тушириш 1941 йилнинг 21 январида амалга оширилди.

1941 йилда аммиак олишнинг конверсион линиясини – комбинатнинг иккинчи навбатини қурилиши бошланди. Бунга газогенератор цехи, сув билан тозалаш, мис-аммиакли тозалаш ва углерод оксиди конверсияси бўлинмалари кирди.

1942 йилда 6/12 цехнинг 213, 44-корпуси, “К” қурилмаси, 215 – ишга туширилди.

1944 йилнинг бошида аммиак ишлаб чиқаришнинг иккинчи навбатида азот-водород аралашмаси олинди, шундай қилиб, шу йилдан аммиакни конверсия усули билан олиш лойиҳавий схемаси жорий этилди.

1945 йилда фронтни хомашё билан таъминлайдиган цехларнинг бир қисми маҳсулот ишлаб чиқаришни қисқартирди, 6/12-цех эса реконструкцияга ёпилди.

1949 йилда никель –хромли  катализаторни ишлаб чиқариш бўйича катализатор цехи фойдаланишга топширилди.

1952 йилда тўғридан-тўғри синтез усули билан кучли нитрат кислота ишлаб чиқариши ўзлаштирилди ва фойдаланишга топширилди, 6/12-цехи реконструкциядан кейин яна ишга туширилди.

1958 йилда аммиакни конверсион усул билан олишнинг технологик жараёнига муҳим такомиллаштириш киритилди. Газни олтингугур аралашмаларидан тозалаш цехи фойдаланишга топширилди ва чангни ушлаб қолиш учун мокропленкали фильтр билан янги ГИАП газогенератори ишга қўйилди.

1961 йилгача Чирчиқ электркимё комбинатида аммиак ишлаб чиқариш Кузбассдан олиб келинадиган Сулюктинск кўмири ва коксини газогенератор цехида буғ-ҳаво –кислород билан газификациялаш усулида олинадиган ярим сувли газни қайта ишлаш йўли натижасида амалга оширилар эди. 1961 йилда аммиак ишлаб чиқариши Бухоро табиий газига тўлиқ ўтказилди. Бунинг учун метанни ва углерод оскидини конверсиялаш цехи қурилди, сув билан тозалаш бўлинмаси 1.6 кгс/см2 босимдан 2.4 кгс/см2 босимга ўтказилди, аммиак ишлаб чиқаришнинг барчаси реконструкция қилинди, моноэтаноламин билан тозалаш цехи қурилди, қозонхона цехи кенгайтирилди ва қаттиқ ёнилғидан табиий газга ўтказилди.

1965 йилди сув электролизи цехининг М-18 бўлинмаси фойдаланишга топширилди.

1072 йилда кучсиз нитрат кислота цехига азот оксидлари ташланмаларини селектив тозалаш қурилмаси ўрнатилди.

1962 йилда Голландиянинг “Стамикарбон” фирмасидан сотиб олинган тўлиқ суюқ рецикл схемаси бўйича карбамид цехини қуришга киришилди. 1964 йилда ҳозирда амалда бўлган цех ишга туширилди.

1964 йилда аммакли селитранинг иккита донадорлаштириш минорасида қурилиш-монтаж ишлари тугатилди ва 1965 йилдан бошлаб танга шаклидаги селитра ўрнига донадорланган аммиакли селитрани ишлаб чиқариш бошланди.

1960-70 йилларда комбинатда ускуналарни янгилаш ва модернизациялаш ишлари тўлиқ амалга оширилди.

1970 йилда 25-ишлаб чиқариши фойдаланишга топширилди.

1972 йилда нитрат кислотанинг  йирик тоннали АК-72  агрегатида кучсиз нитрат кислота олинди.

1975 йилда Чирчиқ электркимё комбинати “Электркимёсаноат” ишлаб чиқариш бирлашмасига қайта номланди.

1980 йилда бирлашмада Капролактам ишлаб чиқариши қуввати ишга туширилди.

1981 йилда катта Аммиак-76 цехини қуриш бошланди ва у 1984 йилда ишга туширилди. Аммиак-76 ишга тушириш билан НДФ тозалаш иншоотлари бўйича барча қурилиш-монтаж ишлари тугатилди.

1984 йилнинг охирида махсус сув айланиш цикли билан карбамид цехининг янги донадорлаштириш минорасини қуриш ишлари охирига етказилди.

Бирлашманинг келгусида ривожланиши экологик муаммоларни ҳал этишга, маънавий ва жисмоний эскирган цехларни алмаштиришга қаратилди. Оқова сувларни оғир металлардан тозалаш қурилмаси фойдаланишга топширилди. НДФнинг таркибида  азот оқоваларини тозалаш иншоотлари реконструкция қилинди. Аммиакли селитра, карбамид, кучсиз нитрат кислота, катализатор цехларида сув айланма цикллари жорий этилди, бу эса тоза дарё суви сарфини кескин камайишига олиб келди.

1985 йилда аммиакли селитранинг янги йирик тоннали  АС-72М агрегатини қуриш бошланди ва у 1988 йилда фойдаланишга топширилди. Бунинг натижасида 1989 йили маънавий и жисмоний эскирган аммиакли селитра цехини тўхтатиш имкони яратилди.

1988 йилнинг январида янги йирик тоннали  АК-72М агрегатида нитрат кислотанинг биринчи тонналари олинди. Бу агрегат ўзининг техник-иқтисодий кўрсаткичлари бўйича АК-72 бош агрегатидан афзал эди. Шунинг учун АК-72М ишга туширилгандан кейин АК-72 1989 йилнинг апрелигача ренконструкцияга тўхтатилди. АК-72 ни реконструкциядан кейин ишга тушириш билан  маънавий и жисмоний эскирган 5-цех тўхтатилди.

Бир вақтда кучсиз нитрат кислота цехи билан АКК-М-80 агрегати базасида янги кучли нитрат кислота цехи қурилди ва у 1987 йилнинг декабрида фойдаланишга топширилди.

1993 йилнинг декабирида ҳавони тақсимлаш янги блоки КА-15-5 фойдаланишга топширилди. Бу эса аммиак совитиш қурилмали 1936 йилда ишлаб чиқарилган эски блокни тўхтатиш имконини берди.

2002 йилда “Электркимёсаноати” ИЧБ “Электркимёсаноати”  Очиқ Акциядорлик жамиятига қайта номланди.  2006 йилдан “Электркимёсаноати”  ОАЖ “Максам-Чирчиқ” ОАЖ қайта номланди.

2004 йилда карбамид ишлаб чиқариши цехида насосларни “Сандайн” фирмасининг юқори тезликдаги марказдан қочма насосларига алмаштирилди.

2009 йилда Аммиак-76 йирик тоннали агрегатида реконструкция ва модернизация ишлари бажарилди ва унинг қуввати йилига 420 минг тоннага етказилди.

2010 йилнинг майида паст зичликдаги аммоний нитрат ишлаб чиқариш қурилмасини қуриш ишлари бошланди. Ушбу объектни қурилишига Испания “MAXAMCorpInternationaIS.A.U” компаниясининг инвестицияси ажратилди.

Ҳозирги кунда корхонада бошқаришни автоматлаштириш тизимини жорий этиш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда. Хизматлар ва участкаларни авторматлаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Корхонада ахборотларга ишлов беришнинг компьютер тармоғини жорий этиш асосида комплекс автоматлаштириш жорий этилмоқда.

 

Асосий ишлаб чиқариш қувватлари.

“MAxam-Chichiq” АЖ азот гуруҳи ишлаб чиқариш комплекси ҳисобланади.

Бирлашма томонидан ишлаб чиқариладиган асосий маҳсулотлари қуйидагилар ҳисобланади:

- аммиак, карбамид, аммиакли селитра, кучсиз ва кучли нитрат кислота, қуруқ муз, суюқ углекислота, катализаторлар, аммоний сульфат.

 

Ишлаб чиқаришлар    Ишлаб чиқаришлар          Йилига          Йилига

      номи                                     қуввати                     минг тн.         минг тн.

                                                                                        (лойиҳавий)            (белгиланган)

 

 1. Аммиак ишлаб чиқариши учун газ хомашёсини тайёрлаш цехи (ГХАТЦ):

 

 Блок БР-9:                                N2 – 18000 м3/с      О2 – 18000 м3/с

 Блок КА-15-5:                           N2 – 25000 м3/с      О2 – 15500 м3/с

 

 2. Аммиак ишлаб чиқариши                                               245,8              245,8

 3. Аммиак ишлаб чиқариши Аммиак-76             450,0              450,0

 4. Аммиакли селитра и/чиқариши                                   450,0              450,0

 5. Карбамид и/чиқариши                                         270,0              270,0

 6.  Кучсиз нитрат кислота и/чиқариши АК-72     300,0              300,0

 7.  Кучсиз нитрат кислота и/чиқариши АК-72М 362,0              362,0

 8.  Кучли нитрат кислота и/чиқариши                  150,0              150,0

 9.  Катализаторлар и/ч:

 9.1. Метанлаш  катализатори   ТО-2                     0,062              0,062

 9.2. Амиак синтези  катализатори СА-С             0,600              0,600

 9.3. Аммиак синтези  катализатори СА-СВ        0,430              0,430

 9.4. НТК-4у катализатори ёки

 метанол синтези учун СНМ-1 катализатори      0,300              0,300

                                                                                        0,350              0,350

 9.5. Никель-хромли катализатор                           0,380              0,380

 9.6. Табиий газ конверсияси у-н кат. ГИАП-8    0,900              0,900

 9.7. Алюминий-хромли катализатор ГИАП-14  0,140              0,140

 

 Ўзбекистон кимё саноати иқтисодида «Maxam-Chichiq» АЖ улуши («Ўзкимёсаноат» АЖда):

- товар маҳсулоти                   - 22,9%,

- аммиак                                     - 38,3%,

- аммиакли селитра                - 29,6%,

- карбамид                                 - 43,3%.

 
 
Ro‘yxatga qaytish