Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
  • Asosiy
  •  > 
  • Yangiliklar
  •  > 
  • 16-17 АПРЕЛ КУНИ БЎЛИБ ЎТГАН САЙЁР ЎҚУВ СЕМИНАР ҲАҚИДА

  • So‘rov

    Sizga sayt yoqdimi?

    Ha

     13 (81%)

     

    Yo'q

     3 (19%)

     

So‘rovda qatnashganingiz uchun rahmat

16-17 АПРЕЛ КУНИ БЎЛИБ ЎТГАН САЙЁР ЎҚУВ СЕМИНАР ҲАҚИДА

16-17 АПРЕЛ КУНИ БЎЛИБ ЎТГАН САЙЁР ЎҚУВ СЕМИНАР ҲАҚИДА

22 Apr 2021г.

16-17 АПРЕЛ КУНИ БЎЛИБ ЎТГАН САЙЁР ЎҚУВ СЕМИНАР ҲАҚИДА

 

М А Ъ Л У М О Т

 

Касаба уюшма қўмитаси Раёсанитининг қарорига биноан (2020 йил 10 декабр байённома), Жамият раҳбарияти билан келишилган ҳолда ва ўқув дастурига мувофиқ 16-17- апрел куни корхона цех бошланғич ташкилот касаба уюшма фаоллари учун сайёр ўқув семинари ўтказилди.

Биринчи кун семинар Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мадҳияси билан бошланди ва семинар иштирокчилари учун тасдиқланган ўқув дастури бўйича:

-        Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар стратегиясини

 « Ёшларни қўллаб–қувватлаш ва аҳоли саломат лигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури ва корхона йўл ҳаритаси ҳақида, ҳамда 2020йил 29 декабр куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёвнинг Олий Мажлисга навбатдаги мурожатномаси бўйича маълумот бериб ўтилди;

-       «Янги Ўзбекистон- янги касаба уюшма» шиори остида, 2020 йил 11 ноябр куни бўлиб ўтган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурилтойида кўрилган масалалар ҳақида ёритиб берилди.

Ундан ташқари Корхона жамоа шартномаси ҳақида, Жамоа Шартномасининг 8-бўлими “Меҳнатни мухофаза қилиш” бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида, ҳамда 2021 йилга тузилган Корхона “Меҳнат мухофазаси” бўйича Келишуви ва 2021 йил учун Касаба уюшма қўмитаси зиммасига олган мажбуриятлари ҳақида тўхталиб ўтилди.

Куннинг иккинчи яримида касаба уюшма фаолларининг асосий иш хужжати бўлмиш  “Кундалиги”ни тўғри тўлдириш ва хар бир маълумот ёзиб борилиши бўйича тушунтириш берилди.  

Фаоллар учун олдиндан тайёрланган хужжатлар асосида “Кундалик”ни тўлдириш бўйича амалий машғулот ўтказилди. Машғулот сўнгида ҳар бир гуруҳ етакчилари чиқиб, намуна бўйича тўлдирилган алоҳида жилтларни ёритиб беришди.

Семинарнинг иккинчи куни Жамоа шартонасини ўрганиш бўйича амалий машғулот билан бошланди, хар бир груҳ вакиллари олдиндан ажратиб берилган бандлар бўйича чиқиб тушунтириш беришди.

 «Саломатлик сари 5000 қадам»  шиори остида жамоалар ўртасида  жисмоний тарбия ва спорт марафони (Ўзб.Рес. Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ6099-сонли қарорига асосан) ўтказилди. Жамоалар кўтаринки руҳда барча топшириқларни бажаришди.

Семинар сўнгида ғолиб бўлган жамоага касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалар топширилди (фото лавҳалар илова қилинади).




















 

 
 
Back to the list