Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
  • Asosiy
  •  > 
  • Yangiliklar
  •  > 
  • “9-декабрь Ҳалқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан ўтказилган учрашув

  • So‘rov

    Sizga sayt yoqdimi?

    Ha

     13 (81%)

     

    Yo'q

     3 (19%)

     

So‘rovda qatnashganingiz uchun rahmat

9 декабрь – Xалқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан

“9-декабрь Ҳалқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан ўтказилган учрашув

6 Dec 2021г.

9 декабрь – Xалқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан Maxam-Chirchiq АЖда корхона комплаенс хизмати томонидан “Коррупция – тараққиётга ғов” мавзусида онлайн семинар ўтказилди. Унда корхона бошқаруви, барча бўлим ва цехлар раҳбар ходимлари иштирок этишди.

Тадбир аввалида, юртимизда ва кимё саноати тизимида коррупцияга қарши курашиш борасида амалиётга татбиқ этилган ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти, коррупцияни олдини олиш ва унга чек қўйишга оид амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда келгусидаги вазифалар хусусида сўз юритилди. Шунингдек, коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш чораларини кўриш бўйича корхонада Комплаенс хизмати ташкил этилганлиги таъкидланди.



 



 
 
Back to the list