Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

  • So‘rov

    Yoqadi sizga sayt?

    Xa

     13 (81%)

     

    Yoq

     3 (19%)

     

So‘rovda qatnashganingiz uchun rahmat

Korxona tarixi

“Максам-Чирчиқ” ОАЖ ривожланиши тарихи

 

Ҳозирги “Максам-Чирчиқ” ОАЖнинг тарихи Ҳукуматнинг сувни электролиз усули билан водород олиш ва ҳаводан ажратиш йўли билан азотни олиш асосида азот ўғитларини ишлаб чиқарадиган Чирчиқ электр кимё комбинатини қуриш тўғрисидаги қарори чиққан кун, яъни 1932 йил апрель ойидан бошланади.  

     1936 йилда бўлажак комбинатнинг асосий ҳудудида бир нечта цехларнинг пойдевори қўйилди.

      1940 йилда асосий тақсимлаш подстанцияси, ҳавони ажратиш цехи, сувни электролиз қилиш цехларининг қурилиши бошланди.

1940 йилнинг октябрь ойида аммиакли селитранинг биринчи тўпи олинди.

Чирчиқ электр кимё комбинатининг биринчи навбатини расмий ишга тушириш 1941 йил 25 январида амалга оширилди.

      1941 йилда комбинатнинг иккинчи навбатини – аммиак олишнинг конверсион линиясини қуриш ишлари бошланди. Бунга газогенератор цехи, сув билан тозалаш, мис-аммиакли тозалаш бўлинмалари ва углерод- П оксиди конверсияси кирди.

      1942 йилда кучли нитрат кислота ишлаб чиқариш бўйича 6/12 цехи ишга тушди.

       1944 йилнинг бошида аммиак ишлаб чиқариши иккинчи навбатининг азот-водород аралашмаси олинди. Шундай қилиб, ушбу йилдан бошлаб конверсион усул билан аммиак олишнинг лойиҳавий схемаси жорий этилди.

      1945 йилда фронтни хомашё билан таъминлаётган цехларнинг бир қисми маҳсулот чиқаришни қисқартирди, 6/12 цех эса реконструкцияга ёпилди. 1952 йилда тўғридан-тўғри синтезлаш усули билан кучли нитрат кислота ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилгандан сўнг, 1952 йилда реконструкциядан кейин цех яна ишга тушди.   

      1949 йилда никель-хром катализаторини ишлаб чиқариш бўйича катализатор цехи ишга туширилди.

      1958 йилда конверсион усул билан аммиак олиш технологик жараёнига муҳим такомиллаштиришлар киритилди. Олтингугурт аралашмаларидан газни тозалаш цехи фойдаланишга топширилди ва чанг ютиш учун ҳўл пленкали фильтрли ГИАП янги газ генератори ишга туширилди.

    Чирчиқ электр кимё комбинатида 1961 йилгача аммиакни ишлаб чиқариш Кузбассдан олиб келинадиган Сулукта кўмири ва кокосини буғ-ҳаво-кислород газификация усули билан газогенератор цехида олинган ярим сувли газга ишлов бериш йўли билан амалга оширилар эди. 1961 йилда аммиак ишлаб чиқариши  Бухоро кони табиий газига тўлиқ ўтказилди.  Бунинг учун метанни ва углерод-П оксидини конверсиялаш цехи, сув билан тозалаш бўлинмаси 1,6 кгс/см2  босимдан 2,4 кгс/см2 босимга ўтказилди, барча аммиак ишлаб чиқариши реконструкция қилинди, моноэтаноламин тозалаш цехи қурилди, қозонхона цехи кенгайтирилди ва қаттиқ ёқилғидан табиий газга ўтказилди.

 

      1965 йилда сувни электролиз қилиш цехининг М-18 бўлинмаси фойдаланишга топширилди. 

           

     1972 йилда кучсиз нитрат кислота цехининг азот оксидлари ташламаларини селектив тозалаш қурилмаси монтаж қилинди.

 

     1962 йилда тўлиқ суюқ рециклли схема бўйича “Стамикарбон” голланд фирмасидан сотиб олинган карбамид цехи қурилиши бошланди. 1964 йилда цех амалдаги цехлар қаторига кирди.

 

    1964 йилда аммиакли селитранинг иккита гранминорасида қурилиш-монтаж ишлари тугатилди ва 1965 йилдан бошлаб тангачали селитра ўрнига донадорланган аммиакли селитра ишлаб чиқарилиши бошланди.

 

    1960-1970 йилларда комбинатда асбоб-ускуналарни янгилаш ва модернизациялаш ишлари тўлиқ олиб борилди.

 

    1970 йилда 25-ишлаб чиқариш фойдаланишга топширилди.

 

    1972 йилда АК-72 нитрат кислота йирик тоннажли агрегатида кучсиз нитрат кислота олинди.

 

    1975 йилда Чирчиқ электр кимё комбинати “Электркимёсаноат” ишлаб чиқариш бирлашмасига қайта номланди.

 

    1980 йилда бирлашмада капролактам ишлаб чиқариши бўйича қувват ишга туширилди.

 

    1981 йилда АМ-76 катта аммиак цехи қурилиши бошланди ва 1984 йилда у ишга туширилди. АМ-76 ишга туширилиши билан НДФ тозалаш иншоотлари бўйича барча қурилиш-монтаж ишлари тугатилди.

 

     1984 йилнинг якунида карбамид цехининг махсус сув айланиш циклли  янги гранминора қурилиши тугатилди.

 

     Бирлашманинг кейинги ривожланиши экологик муаммолар, маънавий ва жисмоний эскирган цехларни алмаштиришга қаратилди.  Оқова сувлардан оғир металларни тозалаш қурилмаси фойдаланишга топширилди. НДФ таркибида азот миқдори бўлган тозалаш иншоотлари реконструкцияси ўтказилди. Аммиакли селитра, карбамид, кучсиз нитрат кислота, катализатор цехларида  сув айланиш цикллари жорий этилди, бу эса тоза дарё сувлари сарфини қисқартирди.

  

    1985 йилда АС-72М аммиакли селитра янги йирик тоннажли агрегати қурилиши бошланди, у 1988 йилда фойдаланишга топширилди. Бу 1989 йилда маънавий ва жисмоний эскирган аммиакли селитра цехини тўхтатишга имкон яратда.

 

    1988 йилнинг январь ойида АК-72М янги агрегатида нитрат кислотанинг биринчи тонналари олинди. Бу агрегат ўзнинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари бўйича АК-72 бош агрегатдан афзал бўлди. Шунинг учун АК-72М ишга тушганидан сўнг АК-72 1989 йилнинг апрель ойигача реконструкцияга тўхтатилди. АК-72 ишга туширилиши билан реконструкциядан сўнг маънавий ва жисмоний эскирган 5-цех тўхтатилди.

 

      Кучсиз нитрат кислота цехи билан бир пайтда АКК-М-80 агрегати базасида кучли нитрат кислота янги цехи қурилди ва у 1987 йилнинг декабрь ойида фойдаланишга топширилди.

 

      1993 йилнинг декабрь ойида КА-15-5 ҳавони ажратиш цехининг янги блоки ишга туширилди. Бу блок 1936 йилда ишлаб чиқарилган аммиак-совиткич қурилмали эски блокларини тўхтатишга имкон яратди.

 

      2002 йилда “Электркимёсаноат” ИЧБси “Электркимёсаноат” Очиқ Акциядорлик жамиятига  ўзгартирилди. 2007 йилда эса  «Электркимесаноат» ОАЖ «Максам-Чирчик» ОАЖга  ўзгартирилди.

 

     2004 йилда карбамид ишлаб чиқариш цехида насос парки  «Сандайн»  фирмасининг марказдан қочма юқори тезликдаги насосларига алмаштирилди.

 

       2009 йилда АМ-76 йирик тоннажли агрегати реконструкция ва модернизация қилинди, унинг қуввати йилда 420 минг тоннага етди.

 

       2010 йилнинг май ойида паст зичликдаги аммоний нитрат ишлаб чиқариши бўйича қурилмани қурилиш ишлари бошланди. Ушбу объектни қурилишига  «MAXAM Corp International S.A.U.» (Испания) компаниясининг инвестициялари ажратилди.

 

       Ҳозирги вақтда корхонада автоматлаштирилган бошқариш тизими бўйича катта ишлар олиб борилмоқда. Хизмат ва участкаларни автаматлаштириш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда. Ахборотлар билан ишлаш компьютер тармоқларини жорий этиш асосида бирлашмани комплекс автоматлаштириш жорий этилмоқда.