Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

  • So‘rov

    Sizga sayt yoqdimi?

    Ha

     13 (81%)

     

    Yo'q

     3 (19%)

     

So‘rovda qatnashganingiz uchun rahmat

9 май – Хотира ва қадрлаш куни

9 май – Хотира ва қадрлаш куни

22 May 2017г.

ИНСОН ХОТИРА БИЛАН ТИРИК, ҚАДР БИЛАН УЛУҒ

Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли жанггоҳлардан омон қайтган боболаримизга, оғир кунларни сабр-бардош билан енгган, машаққатли дақиқаларда ҳам ўзлигини йўқотмаган, иймони бутун юртдошларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш том маънода миллий қадриятга айланди.

Уруш йиллари бизнинг корхонамизнинг юзлаб ишчи-хизматчилари фашизмга қарши курашга отланишган ва фронтга йўл олишган. Ҳозирги кунда шаҳримизда корхонамиздан Иккинчи жаҳон уруши қатнашганлардан 4 нафар фахрийлар ва 45 нафар меҳнат фронти фахрийлари истиқомат қилишади.

Уруш қатнашчиларидан бири Аклима Султановна Шайхуддинова ҳозир 91 ёшда, “Мадад” фахрийлар уюшмаси аъзоси ҳисобланади. 17 ёшида тиббий ҳамшира сифатида 3-Украина фронтида ҳарбий хизматни бошлаган. Украина, Польша, Руминияни ёвдан озод этишда қатнашиб,  фашизм устидан ғалабани Югославияда кутиб олди. Бир қатор орден ва медаллар билан тақдирланди. 1946 йилда Чирчиқдаги кимё корхонаси тиббиёт бўлимига ишга жойлашди. То 1961 йилгача корхонамизда, кейин Чирчиқ шаҳар шифохонасида 1991 йилгача меҳнат қилди.

Байрам арафасида “Maxam-Chirchiq” АЖ маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси вакиллари А. Шайхуддинованинг хонадонига ташриф буюришиб, уруш фахрийсини байрам билан қутлашди.

 
 
Back to the list