Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
  • Asosiy
  •  > 
  • Yangiliklar
  •  > 
  • КОРХОНАМИЗ ЁШЛАРИ БАНК ХОДИМЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

  • So‘rov

    Sizga sayt yoqdimi?

    Ha

     13 (81%)

     

    Yo'q

     3 (19%)

     

So‘rovda qatnashganingiz uchun rahmat

КОРХОНАМИЗ ЁШЛАРИ БАНК ХОДИМЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

КОРХОНАМИЗ ЁШЛАРИ БАНК ХОДИМЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

9 Mar 2018г.

Жорий йилнинг 6  март куни «Мaxam-Chirchiq» акциядорлик жамияти  Ёшлар иттифоқи кенгаши ташаббуси билан, корхонамиз ёшлари ўртасида олиб борилган анкета-мониторингдан келиб чиққан ҳолда, “Ипотека банк” нинг Чирчиқ шахар филиали ходимлари билан учрашув ўтказилди. Тадбирда 70 нафар ёшлар иштирок этишди. Унда банк ходимлари томонидан ёш оилалар ва ёшларга ажратилаётган ипотека кредитлари, уларнинг  фоиз ставкалари, тўй маросимлари, даволаниш , арзон уй-жойлар сотиб олиш учун кредитлар олиш тартиби, юртимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар хариди учун истеъмол кредитлари ҳамда ёшлар учун имтиёзлар ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, тадбир сўнггида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга банк ходимларидан батафсил жавоблар олишди.






 
 
Back to the list