Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
  • Asosiy
  •  > 
  • Yangiliklar
  •  > 
  • “MAXAM-CHIRCHIQ” АЖ БОШҚАРУВ РАИСИ Ҳ. А. САЙДАХМЕДОВ Т А Б Р И Г И

  • So‘rov

    Sizga sayt yoqdimi?

    Ha

     13 (81%)

     

    Yo'q

     3 (19%)

     

So‘rovda qatnashganingiz uchun rahmat

“MAXAM-CHIRCHIQ” АЖ БОШҚАРУВ РАИСИ Ҳ. А. САЙДАХМЕДОВ Т А Б Р И Г И

“MAXAM-CHIRCHIQ” АЖ БОШҚАРУВ РАИСИ Ҳ. А. САЙДАХМЕДОВ Т А Б Р И Г И

6 Nov 2020г.

“MAXAM-CHIRCHIQ” АЖ БОШҚАРУВ РАИСИ

Ҳ. А. САЙДАХМЕДОВ Т А Б Р И Г И

Ассалому алайкум, муҳтарам кимёгарлар, корхонамиз ишчи-хизматчилари, азиз фахрийларимиз, қадрли меҳмонлар!

Авваламбор, Сизларни мамлакатимиз кимё саноатининг тўнғичи – “Maxam-Chirchiq” акциядорлик жамияти ташкил топганлигининг 80 йиллик юбилей  байрами билан самимий қутлайман.

Ҳозирги кунда ҳаётимизни кимёсиз тасаввур этиш қийин. Кимё саноати ривожланиши юртимиз иқтисодиёти ривожланишининг устувор вазифаларидан биридир. Акциядорлик жамиятимиз юртимиз кимё саноатининг олдинги қаторларида бораётганлигидан фахрлансак арзийди.

Корхонада ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш дастурларини амалга ошириш, инновацион дастурларни амалга оширишда самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Корхонамизда меҳнаткашларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг соғлиги ва жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Кимёгарларимиз  учун ҳар томонлама қулай шароитлар яратиш, корхонамиз ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этишларини таъминлашга алоҳида эътибор бериляпти. Бундай эъзоз ва эътибор корхонамиз меҳнаткашларининг ишлаб чиқариш соҳасида илғор, етук бўлишларига замин яратмоқда.

Меҳнатларига яраша жамият бошқаруви ходимларимизга турли имтиёзлар яратиб, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасида узлуксиз қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Бугун кимёгарларимизни юбилей байрами билан табриклаш мен учун шуниси билан янада фахрлики,  республикамиз ҳамда шаҳримиз ривожланишида корхонамиз ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. Қайси соҳани олмайлик, шаҳримиз ободончилиги, йўллар ва уйлар таъмирланишида корхонанинг беминнат хизмати беқиёс.

Азиз ҳамкасблар, Сизларни жонажон корхонамизнинг 80 йиллик байрами билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахту саодат, хонадонларингизга тинчлик ва файзу барака тилайман.

 

 

80 ЙИЛЛИК ШОНЛИ ЙЎЛ

Корхонанинг  қисқача тарихи

Корхона чуқур тарихга эга, у Марказий Осиёдаги азотли минерал ўғитлар ишлаб чиқарадиган биринчи корхона бўлган.1940 йилда ишга туширилган корхона Ўзбекистонда кимё корхоналарининг тўнғичи бўлиб,  Чирчиқ шаҳрининг барпо этилишига  сабаб бўлган. 1932 йилда Чирчиқ азотли минерал ўғитлар заводи қуриш тўғрисида қарор қабул қилинди.Шу йилдан корхона Чирчиқ Электрокимёкомбинати деб номланди.

-1975 йилда корхона “Электрокимёкорхонаси” деб қайта номланди.

-2002 йил 25 январда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш Давлат дастурига мувофиқ  “Электрокимёсаноат” ишлаб чиқариш корхонаси “Elektrokimyosanoat” Очиқ Акциядорлик Жамиятига қайта ташкил этилди.

-Хорижий инвестор “Maxam Corp. S.A.U.” корпорацияси томонидан заводнинг акциялар пакети сотиб олингандан кейин  корхона “ Махаm-Chirchiq” Очиқ Акциядорлик Жамияти деб қайта номланди.

Кириш

“Махаm-Chirchiq” – акциядор жамият шаклидаги қўшма корхонадир, унинг  таъсисчилари  “ Uzkimyosanoat”АЖ ва “ Maxam Corp. S. A.U.” корпорацияси.

“Uzkimyosanoat”АЖ –давлат активлари билан  бошқарувчи компания.Компания таркибига 14 та йирик саноат корхоналари , лойиҳа ва илмий тадқиқот институти, транспорт – экспедиторлик компанияси ва 2 та қўшма корхона киради. “ Maxam Corp. S. A.U.” корпорацияси дунёда асосий кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилардан биридир. Корпорация  штаб квартираси  Испанияда жойлашган бўлиб, дунёнинг турли регионларида вакиллик ва ишлаб чиқариш қувватларига эга. “ Махаm-Chirchiq” АЖ Ўзбекистонда кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи асосий корхоналардан бири бўлиб, мамлакатдаги биринчи азот заводи базасида ташкил этилган. 80 йилдан буён корхона Ўзбекистонда минерал ўғитлар ва бошқа кимё маҳсулотлар йирик ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади.

Корхона бунёд бўлгандан буён  истеъмолчининг ишлаб чиқариладиган ва етказиб бериладиган юқори сифатли маҳсулотга бўлган  талаби сезиларли даражада ўсиб бормоқда. Барқарорлик ва мустаҳкамлик корхонани махаллий ва ҳорижий корхоналар олдида йирик ва рақобатбардош ишлаб чиқарувчи  сифатида тавсия этди.

Бугунги кунда корхонада 40 дан ортиқ турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда: карбамид, аммиакли селитра , аммоний сульфат, КАС, суюқ техник аммиак, сувли техник аммиак, концентрланган нитрат кислотаси, концентрланмаган нитрат кислотаси, катализаторлар, суюқ ва газсимон икки оксидли углерод. Ушбу маҳсулотлар саноатнинг кўп тармоқларида қўлланилади. Шу жумладан кимё, электроника ,металлургия, тўқимачилик, озиқ овқат ва қишлоқ ҳўжалигида. 

 

 

 

Афзалликлари:

- Бизнесни юритиш  учун қулай имкониятлар   яратадиган ва ҳорижий инвесторларга кенг имтиёзлар пакетини тақдим этиш учун   зарур бўлган қонунчилик базасининг мавжудлиги

- Мамлакатдаги капитал маблағлар хавфсизлигини таъминлаш учун гарант бўла оладиган сиёсий ва макроиқтисодий барқарорлик

-Россия, Қозоғистон,Тожикистон, Афғонистон, Туркманистон, Қирғизистон, Хитой, Эрон, Туркия мамлакатлари  бозорларига чиқиш имкониятининг мавжудлиги

-Хом ашё ва материалларнинг мавжудлиги

- Юқори малакали муттахассислар ва ўқув муассасалариниг мавжудлиги

 

“Махаm-Chirchiq” АЖ бугунги кунда

  Бугунги кунда “ Махаm-Chirchiq” АЖ

-Ўзбекистоннинг  кимё соҳасидаги  энг муваффақиятли корхоналардан бири; 

-“Uzkimyosanoat”АЖ корхоналари ичида акциялари хорижий инвесторлар томонидан сотиб олинган энг биринчи йирик завод;

-Технологик ускуналарни янгилаш ва технологияларни такомиллаштириш бўйича доим иш олиб боради;

-Ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш устидан доимий иш олиб боради;

-Корхонанинг экспорт имкониятларини оширади;

-Янги маҳсулот  турларини   доимий равишда ўзлаштириб боради;

-Тайёр маҳсулотни сотиш тизимини такомиллаштиради ва кенгайтиради;

-Ишлаб чиқаришда ва савдода юқори малака ва кўникмаларга, чуқур билимга эга бўлган ходимлари бор;

-Шаҳарнинг ижтимоий хаёти ва хайрия ишларида фаол иштирок этади.

Бугунги кунда корхонада 6 056 нафар ишчи-хизматчи  меҳнат қилиб келмоқда 

 Мукофотлари

- 1994 йил март ойида Директорлар кенгаши, Мехикодаги  Америка ва Европа мамлакатлари маркетинг миллий институти Ҳалқаро қўмитаси “ Маҳсулот сифати учун Халқаро биллур юлдуз” билан тақдирлади.

-1995 йил апрель ойида “Жаҳон бозори” журнали агентлиги таҳририяти  ва савдо фирмалари клубининг - Мадриддаги етакчилари сифат ва фирма имиджи учун “ Европа аркаси олтин юлдузи” билан тақдирлади.

-1995 йил май ойида “ Нуфузли тижорат фаолияти учун 25-чи Халқаро мукофот” билан тақдирланди.

-1995 йил июнь ойида Римда “ Технология ва сифат учун   16-чи Халқаро мукофот” билан тақдирланди.

-1995 йил ноябр ойида Мехикода миллий савдо институти  “Нуфузли тижорат фаолияти ва энг яхши савдо номи “эмблемасини қўллаш ҳуқуқини берди.

-1996 йил Копенгагенда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига қўшган ҳиссаси ва жаҳон иқтисодиётига қўшган ҳиссаси учун, рақобатбардош маҳсулоти учун  “Шарқни ривожлаантириш ташкилоти” томонидан таъсис қилинган “Олтин глобус” жаҳон соврини билан тақдирланди.

- 1998 йил май ойида етакчи бизнесменлар ва иш билармонлардан ташкил топган Халқаро саралаш қумитаси (Мехико шаҳрида) “Аъло даражадаги сифати учун Олтин қуёш”ҳалқаро мукофоти билан тақдирлади.

- Кимё маҳсулотларининг 4-Ҳалқаро кўргазмасида Фаол иштироки ва қўллаб қувватлагани учун TURKCHEM – 2010,Стамбул шаҳри 2010 йил.

- Food week Kazakhstan – 2011” кўргазмасида фаол иштирок этгани учун, Олмаота шаҳри 2011йил

 Корхона маҳсулотлари

Бугунги кунда корхонада қуйидаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилади:

 1.МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР

Карбамид, аммиакли селитра, аммоний сульфат,суюқ азотли ўғит (КАС), комплекс ўғитлар –тукосмесь, техникавий магний сульфат, фосфомочевина, сульфомочевина, калий сульфат,  КАС асосида озиқлантирувчи универсал эритма, аммиак селитра эритмаси асосида озиқлантирувчи универсал эритма, грануляцияланган азот – олтингугуртли ўғит (АДУ), азот- фосфорли ўғит (АФУ)

  2.  Кимёвий маҳсулотлар

Техникавий суюқ аммиак, техникавий сувли аммиак, реактив сувли аммиак, кондиционерловчи қўшимчасиз аммиакли селитра, аммиак селитра эритмаси, концентрланган нитрат кислота, концентрланмаган нитрат кислота, махсус белгиланган нитрат кислота, реактив нитрат кислота, суюқ азот, газсимон азот, суюқ кислород, газсимон кислород, суюқ углерод IV оксиди, қаттиқ углерод IV  оксиди, паст зичликдаги ғовакли селитра, техник натрий нитрат, углеаммонийли туз, қуйқага қарши модда, яхмалакка қарши суюқ реагент, “ЧАС-13” маркали аммиак селитраси учун.

  3. Катализаторлар

 “Махаm-Chirchiq” АЖ таркибида катализатор  ишлаб чиқариши фаолият кўрсатади- бу Ўзбекистон худудида ягона ишлаб чиқариш.

Алюмохромли катализатор ГИАП – 14 , метанлаш катализатори ТО-2М, никель катализатори ГИАП – 8, паст ҳароратли углерод оксиди конверсия катализатори НТК- 4У, аммиак синтези катализатори, ўрта ҳароратли углерод оксиди конверсия катализатори  ОХК-02Э , рухли  ютгич

 4. Ҳалқ истеъмоли моллари 

 Минерал ўғитлар

Қадоқланган карбамид 100 g, 500 kg,3, kg, 25 kg, ,40 kg, қадоқлаган  аммоний сульфат100 g, 500 kg,3, kg,40 kg, қадоқланган сульфомочевина 100 g, 500 kg,3, kg,40 kg, қадоқланган калий сульфат 100 g, 500 kg,3, kg, 25 kg, қадоқланган фосфомочевина 100 g, 500 kg,3, kg, 25 kg, ,40 kg, қадоқланган техникавий магний сульфат 100 g, 500 kg,3, kg, 25 kg, қадоқланган комплекс ўғитлар 100 g, 500 kg,3, kg, қадоқланган суюқ азотли ўғит КАС 20L, 5L,  литрда, канистрларда, КАС асосида озиқлантирувчи универсал эритмалар литрда 20L, 5L,  канистрларда, амммиак селитра эритмаси асосида озиқлантирувчи универсал эритма литрда 20L, 5L,  канистрларда.

Кимё маҳсулотлари

 Суюқ углерод IV оксиди, карбонад ангидрид, кислород баллонларда, техникавий сувли аммиак 25%, 1L дан.

 
 
Back to the list