ҲАР БИР МУРОЖААТ - ЭЪТИБОРДА
Мурожаат қилиш – фуқароларнинг муҳим сиёсий ҳуқуқларидан бири ҳисобланади. Мурожаатлар орқали халқимизнинг кайфияти, шарт-шароити, олиб борилаётган ислоҳотларга муносабатини билиш мумкин.
Мурожаатларга муносабат тубдан ўзгаргани сабаб халқимиз давлат органлари ва мансабдор шахслар фуқаролар ва жамият олдида масъул эканлигини, халқ манфаати устуворлигини ўз ҳаётларида яққол ҳис қила бошлади.
Бу Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармонида мурожаатлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга оид қўйилган вазифанинг амалда таъминланаётгани натижасидир.
Фармонга мувофиқ ишлаб чиқилган «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 15 августда қабул қилинди, Сенат томонидан 2017 йил 24 августда маъқулланди, 2017 йил 11 сентябрда ЎРҚ-445-сон билан Президент Ш.М. Мирзиёев томонидан имзоланди, 2017 йил 12 сентябрда матбуотда эълон қилинди ва кучга кирди.
Унга кўра, янги таҳрирдаги «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонун тасдиқланди.
6 боб, 38-моддадан иборат янги таҳрирдаги қонуннинг энг муҳим янгилиги унинг амал қилиши давлат иштирокидаги ташкилотларга нисбатан ҳам татбиқ этилишидир. Бунинг моҳияти шундаки, аввалги қонунда давлат органларига мурожаат қилиш кафолатлари акс этган бўлса, энди бунинг доираси кенгайтирилди. Яъни энди давлат улуши мавжуд бўлган тижорат ташкилотларига мурожаатлар ҳам қонун ҳимоясида бўлади.
Корхонамизда “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятининг 2017 йил 22 сентябрдаги 06-831/П-сонли факсхабарномасига асосан, шу сананинг ўзида 343-сонли буйруқ қабул қилинди. Буйруққа асосан, Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирда қабул қилинган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни раҳбарий ижрога олинди ва Қонуннинг электрон шакли барча цех ҳамда бўлимларга етказилди.
Шунингдек, юқоридаги буйруқ талаблари асосида, корхонанинг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Низоми”га ҳам ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Корхонамизда оғзаки мурожаатларни кўриб чиқиш учун комиссия тузилган, унинг таркибидан Бошқарув раиси, Бош директор, Бошқарув раисининг ўринбосарлари, кадрлар билан ишлаш, юридик, ижтимоий ривожланиш, меҳнат, бухгалтерия бўлимлари раҳбарлар ходимлари ўрин олишган. Корхонага келиб тушган мурожаат ижрочига 1 соат ичида етказилади. Фуқаролар ва юридик шахслар қабули ҳар ҳафтада ташкил этилган, тезкорлик талаб этувчи ҳолатларда эса мурожаат келиб тушган вақтдан 3 кун мобайнида комиссия аъзолари томонидан мурожаатчи иштирокида кўриб чиқилади.
2017 йил давомида корхонамизга жами 469 та мурожаат келиб тушган:
- улардан 327 тасини (69,7%) оғзаки мурожаат ташкил этади. Оғзаки мурожаатларнинг 251 таси ёки 76,7% ни ишга жойлаштириш бўйича мурожаатлар, 23 таси (7%)ни шахсий масалалар бўйича мурожаатлар, 17 таси (5,1%) уй-жой масаласи бўйича мурожаатлар, 13 таси (3,9%)ни моддий ёрдам сўралган мурожаатлар ва бошқа хилдаги мурожаатлар ташкил этади. Оғзаки мурожаатларнинг 174 таси (53,2%) қаноатлантирилди, 153 тасига (46,8%)га тушунтириш берилди.
- Ёзма мурожаатлар сони 142 та (30,3%) ни ташкил этади. Улардан 90 таси (63,3%) бевосита корхонага келиб тушган, 45 таси (31,7%) Президент виртуал қабулхонаси ва 7 таси (5%) Президентнинг Халқ қабулхонаси орқали келиб тушган. Мурожаатларнинг 57 таси (40,1%) қаноатлантирилди, 85 (59,9%) тасига тушунтириш берилди.
Ёзма мурожаатларнинг энг кўпи - 57 таси (40,1%) (шундан 15 таси Президент виртуал қабулхонаси орқали), ишга жойлаштириш масаласида бўлиб, 27 нафар мурожаатчи ишга жойлаштирилди, 30 нафарига тушунтириш берилди.
Ойлик иш ҳақи юзасидан 24 та (16,9%), (шундан 7 таси Президент виртуал қабулхонаси орқали) мурожаат келиб тушган, 20 таси ижобий ҳал этилган, 4 та мурожаат муаллифига тушунтириш берилган.
Бундан ташқари, нафақа ёшидагиларнинг ишлаш муддатини узайтириш бўйича – 2 та мурожаат, мансабдор ходимларга нисбатан чора кўриш масаласида 10 та мурожаат, минерал ўғитлар хариди бўйича шартнома тузишни сўраб 2 та мурожаат, турли тижорат таклифлари билан 11 та мурожаат, моддий ёрдам сўраб 6 та мурожаат, бошқа ишга ўтказишни сўраб 2 та мурожаат, рағбатлантириш тўғрисида 1 та мурожаат, боғдорчилик учун ер ажратиш тўғрисида 1 та мурожаат, уй томини таъмирлашда ёрдам сўраб 1 та мурожаат, алимент ундиришда ёрдам сўраб 1 та мурожаат, ҳужжатларни тақдим этиш бўйича 8 та мурожаат, фарзандларининг ўқиши учун контракт пулини тўлаб бериш бўйича 3 та мурожаат, устама белгилаш тўғрисида 3 та мурожаат, соғлиги ёмонлашгани учун тўлов тайинлаш тўғрисида 2 та, имтиёзли пенсияни тиклашни сўраб 1 та мурожаат, обуна масаласида 1 та мурожаат, юклаш техникаларини кўпайтириш масаласида 1 та мурожаат, уй-жой масаласида 3 та мурожаат, йўл очиш масаласида 1 та мурожаат бўлди. Шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ Қабулхонаси 7 та мурожаатнинг 2 таси қаноатлантирилди, 5 нафар фуқарога тушунтириш берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган 45 та мурожаатдан 19 таси қаноатлантирилди, 26 та мурожаат муаллифига тушунтириш берилди.
Корхонамиз ишчи-хизматчиларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга давлат бошқарув органларига мурожаат этиш тартибларини тушунтириш мақсадида доимий равишда жамиятнинг “Ахборотнома” газетасида маълумотлар бериб борилмоқда. Хусусан, 2017 йил давомида бу борада 11 та мақола, хабар, янгиликлар берилди. Масалан, 2017 йил 6 январь кунги 1-сонида “Народные приемы откроются в каждом городе и районе” номли, 9 июнь кунги 22-сонида “Пенсия бўйича ишонч телефони ишга туширилди” номли, 21 июль кунги 28-сонида “Фуқаролар манфаатларини таъминлашнинг янги тизими” номли, 29 сентябрь кунги 37-сонида “Мурожаат қилиш ҳуқуқи кафолатлари кучайтирилди”, “Усилены гарантии прав на обращение”номли, 22 декабрь кунги 43-сонида “Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади” номли мақолалар чоп этилди. Жорий 2018 йилда ҳам бу борадаги ҳуқуқий маслаҳатлар билан таъминлашни давом эттирмоқдамиз. Хусусан, жорий йил 2 февраль кунги 5-сонида “Президент виртуал қабулхонасининг янги талқини” номли, 19 февраль кунги 7-сонида “Онлайн маслаҳатчилар иш бошлади” ва “Начали работу онлайн консультанты”номли мақолалар ишчи-хизматчилар ҳукмига ҳавола этилди. Шунингдек, “Ахборотнома”да “Ваш вопрос-наш ответ”, “Сўраган эдингиз...” номли рукнлар ташкил этилиб, ходимларни қизиқтирган саволларга мутахассисларимиз томонидан ҳуқуқий жавоб берилмоқда.
Фуқаролар корхонамизнинг доимий фаолият юритувчи веб-сайти “Maxam-Chirchiq.uz” орқали ўз мурожаатларини электрон тарзда йўллашлари мумкин.
Ишчи-хизматчиларимизнинг истеъмолчилик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида 2009 йилдан бошлаб корхона меҳнат жамоаси Чирчиқ шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига аъзоликка қабул қилинган, корхонада истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш таянч пункти фаолият юритмоқда. Ўтган давр мобайнида ишчи-хизматчиларимиз томонидан 140 та мурожаат тушган бўлиб, уларнинг барчаси ижобий ҳал этилди, истеъмолчиларимизга 105 миллион сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди. Биргина 2017 йилнинг ўзида 15 та ариза қабул қилиниб, ижобий ҳал этилди, 39 миллион 17 минг сўм маблағ истеъмолчиларга қайтарилди. Тошкент вилояти ва Чирчиқ шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари вакиллари иштирокида корхонамизда 2016-2017 йиллар давомида 2 марта “Фуқаролар мурожаатлари эътиборда” мавзусида семинарлар ташкил этилди.
Холтой СОБИРОВ,
Бошқарув раисининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрда қабул қилинган «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, мурожаатлар билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги ва самарали тизими яратилди. Мазкур тизимнинг асоси бўлган Президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналари бевосита давлат раҳбарига мурожаат қилиш, халқ билан доимий мулоқот олиб бориш, одамларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этишнинг таъсирчан механизмига айланди. Президент виртуал қабулхонасига ўтган қисқа даврда 1 миллион 600 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушгани ҳам бунинг яққол тасдиғидир.
Бу, бир томондан, халқимизнинг давлат ҳокимиятига ва қонун устуворлигига бўлган ишончи тобора ошиб бораётганидан далолат бўлса, иккинчи томондан, жамиятимизда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари самарали татбиқ этилаётгани, халқимизнинг улардан фойдаланиш даражаси юксалиб бораётгани, одамлар яратилган имконият ва қулайликлардан ўз кундалик ҳаётида тўғри ва мақсадли фойдалана олаётганини кўрсатмоқда.
Ўтган даврда мурожаатлар билан ишлаш тизимида тўпланган катта тажриба ва ўтказилган чуқур таҳлиллар, фуқароларимизнинг бу борадаги фикр-мулоҳазалари, талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда виртуал қабулхона дастурий тизимини янада такомиллаштириш устида иш олиб борилди. Бинобарин, 2017 йил 11 сентябрда янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонунида ҳам мурожаатчилар учун қўшимча қулайликлар яратиш кўзда тутилган эди.
Шулар асосида Президент виртуал қабулхонаси дастурий тизимининг янги талқини ишлаб чиқилди ва 1 февраль куни тест режимида ишга туширилди. Сайт манзили ўзгармаган — pm.gov.uz. Бунда «pm» қисқартмаси — «Президентга мурожаат» тарзида талқин қилинади.
Мурожаат юбориш шакли ҳам ўзгармаган: мурожаатларни 0-800-210-00-00 ёки 10-00 қисқа рақамларига қўнғироқ қилиш, pm.gov.uz манзилидаги махсус мурожаат шаклини тўлдириш орқали ёхуд Халқ қабулхоналарига ташриф буюриб юбориш мумкин.
Президент виртуал қабулхонасининг янги талқинида мурожаатчи ўз хоҳишига кўра, шахсий кабинет очиши мумкин. Бунинг учун жисмоний шахс рўйхатдан ўтиш жараёнида фуқаролик паспортида кўрсатилган шахсий идентификация рақамини ҳам киритиши керак. Бу — мурожаат қилувчи учун идентификациялаш (электрон гувоҳнома) имконияти бўлиб, катта қулайлик яратади.«Фуқароларнинг шахсий кабинети» модулидан кўзланган мақсад — фуқароларга виртуал қабулхона тизимида ишлашда максимал қулайлик яратиш, муайян шахснинг мурожаати билан боғлиқ барча ёзишмаларни бир жойда жамлашдан иборат.
Виртуал қабулхона тизимида фуқаролар киритган маълумотларда (исм-фамилия, туғилган йили, яшаш манзили ва ҳоказо) турли хатоликлар учраб турарди. Натижада, дейлик, айни бир шахс юборган бир нечта мурожаатлар тарихини ўзаро боғлиқликда ўрганишда қийинликларга дуч келинарди. Мурожаатчи билиб-билмай ўзи ҳақидаги маълумотларни киритишда хатога йўл қўйса, тизимда буни аниқлаш механизми мавжуд эмас эди.
Шу пайтгача ҳар бир мурожаатни топиш учун унинг рақами, мурожаатчининг тўлиқ исм-шарифи, манзили, мобиль телефон рақамини базага киритиб, излаш керак эди. Мурожаатчи учун ўзининг барча мурожаатлари ҳаракатини бир жойда кўришнинг иложи йўқ эди. Мурожаатчилар эса бир масаладаги турли мурожаатлари ва уларга йўлланган жавобларни, одатда қоғозга чоп этилган ҳолатда сақлайди. Буларнинг барчаси мурожаатчилар учун ҳам, мурожаатлар билан ишлашда ҳам ноқулайлик, ортиқча вақт ва куч сарфлашни тақозо қилиб келаётган эди.
Шу пайтгача мурожаатчилар янги мурожаат юборишда персонал маълумотларни такроран киритиши лозим эди. Энди мурожаатчи ўз шахсий кабинетига кириб, персонал маълумотларни бир марта киритса, бўлди — кейинги барча амалларни бажаришда шу маълумотлар тизимга автоматик юкланиб бораверади. Мурожаат юбориш учун ҳар сафар персонал маълумотларни янгидан киритишга зарурат қолмайди.
Ўз навбатида, ариза, шикоят ва таклифларнинг фуқаролар шахсий паспорт маълумотлари билан тасдиқланиши мурожаатчилар шахсини аниқлаш ишончлилигини таъминлайди. Шахсий кабинет орқали шахснинг давлат органлари билан бўлиб ўтган барча ёзишмалари (барча мурожаатлар ва жавоб хатлари) бир жойда, қулай тартибда жамланади ва керакли мурожаат жавобини излаб топиш осонлашади.
1 февраля в тестовом режиме заработала обновленная версия Виртуальной приемной Президента Узбекистана, сообщило УзА. С момента запуска ресурса в сентябре 2016 года поступило более 1,6 миллиона обращений.
Среди главных нововведений — появление личных кабинетов граждан. Для регистрации нужно ввести персональный идентификационный номер, указанный в паспорте.
Благодаря новой системе идентификации исключена необходимость повторного ввода персональных данных при каждом обращении и появилась возможность комплексного изучения истории обращений одного лица.
С 15 февраля в тестовом режиме начнет работать модуль «Онлайн-консультант», позволяющий получить оперативную юридическую помощь по различным проблемам и вопросам. Другими словами, теперь не придется ждать ответное письмо, содержащее правовую информацию по тому или иному вопросу. С другой стороны, ожидается сокращение количества обращений, содержащих лишь просьбу о получении правовой информации.
Вопросы, часто задаваемые через модуль «Онлайн-консультант», будут постоянно анализироваться и добавляться в раздел «Часто задаваемые вопросы». Его основная цель — предоставление заявителю возможности получить ответ на интересующий его вопрос без направления официального обращения.
Здесь можно найти ответы на вопросы, касающиеся жилищного обеспечения, социальной защиты, предпринимательской и банковской деятельности, производства, сертификации и лицензирования, ветеринарных услуг, налогов и штрафов, информационных технологий и коммуникаций, транспорта и юридических вопросов, науки и культуры, образования, труда и занятости, а также других сфер жизни общества.
Обратиться к руководителям государственных органов теперь можно будет и через Виртуальную приемную Президента. Внедрен модуль «Графики приема граждан руководителями министерств и ведомств и направление обращения к ним». Это объединило в единой базе графики приема граждан руководителями всех органов государственного и хозяйственного управления, хокимиятов на местах. Кроме того, что это обеспечит контроль за процессом работы с такими обращениями.
В разделе «Адреса Народных приемных» содержится информация о Народных приемных Президента: адреса, номера телефонов, электронная почта, геолокационные данные всех Народных приемных и другие полезные материалы об их деятельности.
В новой версии Виртуальной приемной граждане в процессе отправки обращения могут указать махаллю, в которой проживают. Это ускорит решение проблемы, поможет определить, к ответственности какого сектора относится указанная в обращении проблема. Вместе с тем расширится возможность онлайн-анализа проблем, имеющихся в ведении секторов по ускоренному социально-экономическому развитию территорий, разработки конкретных мер, «дорожных карт» на близкую и среднюю перспективы для их комплексного решения.
Важным нововведением Виртуальной приемной стал модуль «Сообщить о преследовании» с целью обеспечения прав и свобод заявителей. Если кто-то подвергается преследованию из-за отправки заявления или жалобы, он может оперативно сообщить об этом, нажав специальную кнопку. Такие сообщения будут рассматриваться оперативно и в приоритетном порядке с привлечением правоохранительных органов.
Отныне граждане перед отправкой обращения через портал ставят отметку, подтверждая тем самым, что знакомы с правилами направления обращения и проинформированы об ответственности, предусмотренной законодательством. Это послужит повышению как ответственности, так и культуры обращений заявителей.
Внимание к обращению – это внимание к человеку, его проблемам и заботам. Особое внимание, уделяемое этому вопросу, свидетельствует о гуманистическом, народном характере государственной политики в нашей стране.
Обращение является одним из важным политических прав граждан. Изучая обращения, можно ознакомиться с настроением народа, условиями его жизни, отношением к реализуемым реформам.
Благодаря коренному изменению отношения к обращениям наш народ на примере своей жизни начал понимать, что государственные органы и должностные лица несут ответственность перед гражданами и обществом. Это результат практического обеспечения решения задач по коренному совершенствованию системы работы с обращениями граждан, предусмотренных в Указе Президента нашей страны Шавката Мирзиёева «О Стратегии действий по дальнейшему развитию Республики Узбекистан»
Разработанный в соответствии с этим указом Закон Республики Узбекистан «О внесении изменений и дополнений в Закон Республики Узбекистан «Об обращениях физических и юридических лиц» был опубликован в печати 12 сентября этого года и вступил в силу. Согласно этому документу утвержден Закон Республики Узбекистан «Об обращениях физических и юридических лиц» в новой редакции.
Важное новшество закона в новой редакции, состоящего из 6 глав и 38 статей, заключается в том, что его действие распространяется и на организации с государственным участием. Значит, если в прежней редакции закона предусматривались гарантии обращения в государственные органы, то теперь расширен масштаб обращений. То есть отныне под защитой закона находятся и обращения в коммерческие организации с государственной долей.
Еще одно важное новшество – определены основные принципы рассмотрения обращений. В законе наряду с традиционными принципами предусмотрены своевременность и полнота рассмотрения обращений, единство требований к обращениям, недопустимость проявления бюрократизма и волокиты при рассмотрении обращений.
Иногда наблюдаются случаи, когда гражданин в своем обращении просит решить три или четыре проблемы, а на деле рассматривается только одна из них. В этой связи в закон внесено отдельное руководящее требование – «полнота рассмотрения". Этот принцип предусматривает недопущение бюрократизма.
В закон включена новая статья «Основные понятия». В ней определено содержание новых терминов, часто встречающихся в практике обращений. К их числу относятся «электронное обращение», «повторное обращение», «анонимное обращение», «дубликат обращения», «публичный прием», «видеоконференцсвязь», «организация с государственным участием».
Отныне публичный прием может проводиться также путем обхода дворов (квартир), других помещений и мест.
Кроме того, в законе предусматривается возможность передачи устных обращений с использованием информационно-коммуникационных технологий, в том, числе по «телефонам доверия», оперативной связи государственных органов и других организаций, посредством видеоконференцсвязи. Все это служит защите прав обратившихся граждан, рассмотрению затронутых ими вопросов в рамках закона.
Следует особо отметить, что в законе упорядочены вопросы, связанные с народными приемными и Виртуальной приемной Президента Республики Узбекистан, их основными задачами, правами и обязанностями, предоставлением Виртуальной приемной Президента Республики Узбекистан онлайн-консультаций по обращениям, созданием виртуальных приемных государственных органов, организаций и их должностных лиц. Несомненно, все это служит дальнейшему укреплению статуса народных приемных и Виртуальной приемной Президента Республики Узбекистан, дальнейшему усилению их правого влияния и возможностей.
Ряд органов уже организовал свои виртуальные приемные. Для законного закрепления такого состояния приема обращений в статье 14 закона предусмотрено, что в целях организации прямого диалога с населением, осуществления системного мониторинга и контроля за рассмотрением обращений, а также использования современных информационно-коммуникационных технологий в работе с обращениями в государственные органы государственные организации и их должностные лица могут создавать свои виртуальные приемные.
Известно, что в любом деле залог успеха – дисциплина. При этом важное значение приобретает организация делопроизводства. В целях пресечения различной практики в работе с обращениями и установления единого порядка закон содержит новую статью – «Делопроизводство по обращениям». В ней предусматривается, что обращение, поступившее в государственный орган, организацию или их должностному лицу, подлежит регистрации в тот же день, а в случае поступления после окончания рабочего времени – на следующий рабочий день.
Отказ в регистрации обращения не допускается. В государственных органах, организациях ведется журнал регистрации обращений, в котором указывается порядковый номер и дата поступления обращения, фамилия, имя, отчество обращающегося физического лица, наименование юридического лица, краткое содержание обращения, отметка об исполнении, а также другие сведения. В работе с обращениями можно использовать систему электронного документооборота.
С внедрением практики публичных приемов в большинстве случаев граждане обращаются устно, многие требования решаются на месте и их результаты очевидны, в связи с чем не требуется регистрация устных обращений, поступивших во время таких приемов и получивших решение на месте. Только сведения об обращениях могут быть вкратце изложены в протоколе публичного приема.
В статье 26 закона предусмотрено новое процессуальное действие «заслушивание обращающегося». При этом государственный орган, организация или их должностные лица, рассматривающие обращения, могут по своей инициативе либо по ходатайству обращающегося организовать его заслушивание. Государственный орган, организация или их должностные лица предоставляют обращающемуся возможность выразить свое мнение по вопросам, поднятым в его обращении, и представить дополнительную информацию по обращению. Государственный орган, организация или их должностные лица могут привлечь к заслушиванию обращающегося экспертов, специалистов и представителей заинтересованных организаций.
В целом данный закон, принятый в новой редакции, является правовой основой перехода на совершенно новую качественную систему работы с обращениями. В нем воплощена идея о том, что не народ должен служить государственным органам, а государственные органы должны служить народу.
Миравзал Миракулов,
доктор юридических наук.
Мурожаатга эътибор инсонга, унинг дарду ташвишига бўлган эътибордир. Бу масала мамлакатимизда алоҳида эътиборда экани давлат сиёсатининг инсонпарварлиги, халқчиллиги намунасидир.
Мурожаат қилиш – фуқароларнинг муҳим сиёсий ҳуқуқларидан бири ҳисобланади. Мурожаатлар орқали халқимизнинг кайфияти, шарт-шароити, олиб борилаётган ислоҳотларга муносабатини билиш мумкин.
Мурожаатларга муносабат тубдан ўзгаргани сабаб халқимиз давлат органлари ва мансабдор шахслар фуқаролар ва жамият олдида масъул эканлигини, халқ манфаати устуворлигини ўз ҳаётларида яққол ҳис қила бошлади. Бу Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармонида мурожаатлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга оид қўйилган вазифанинг амалда таъминланаётгани натижасидир.
Фармонга мувофиқ ишлаб чиқилган «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун шу йил 12 сентябрда матбуотда эълон қилинди ва кучга кирди. Унга кўра, янги таҳрирдаги «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонун тасдиқланди.
6 боб, 38-моддадан иборат янги таҳрирдаги қонуннинг энг муҳим янгилиги унинг амал қилиши давлат иштирокидаги ташкилотларга нисбатан ҳам татбиқ этилишидир. Бунинг моҳияти шундаки, аввалги қонунда давлат органларига мурожаат қилиш кафолатлари акс этган бўлса, энди бунинг доираси кенгайтирилди. Яъни энди давлат улуши мавжуд бўлган тижорат ташкилотларига мурожаатлар ҳам қонун ҳимоясида бўлади.
Яна бир муҳим янгилик – мурожаатларни кўриб чиқишнинг асосий принциплари белгилаб қўйилди. Яъни қонунда анъанавий принциплар билан бир қаторда мурожаатларни ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқиш, мурожаатларга нисбатан талабларнинг бир хиллиги, мурожаатларни кўриб чиқишда бюрократизм ва сансоларликка йўл қўйилмаслиги каби махсус принциплар белгиланди.
Гоҳида шундай ҳолатлар ҳам учрайдики, фуқаро мурожаатда уч ёки тўртта масалани ҳал қилишни сўрайди, амалда эса унинг фақат битта талаби кўриб чиқилади. Шунинг учун ҳам қонунга “тўлиқ кўриб чиқиш” деган алоҳида раҳбарий талаб киритилди. Халқона айтганда “отангга бор, онангга бор” қабилидаги сансоларлик фуқароларни қийнаётган омиллардан. Шунинг учун ҳам бундай ҳолларга йўл қўймаслик мақсадида юқоридаги принцип белгилаб қўйилди.
Қонунга "Асосий тушунчалар" деган янги модда киритилди. Унда мурожаатлар амалиётида кўп учраётган янги тушунчаларнинг мазмуни белгилаб берилди. Улар қаторидан “электрон мурожаат”, “такрорий мурожаат”, “аноним мурожаат”, “мурожаатнинг дубликати”, “оммавий қабул”, “видеоконференцалоқа”, “давлат иштирокидаги ташкилот” кабилар ўрин олган.
Қонунда янги институт – жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг оммавий қабулларини ташкил этилиши мумкинлиги мустаҳкамлаб қўйилди. Эндиликда оммавий қабул ҳовлиларга (квартираларга), бошқа биноларга ва жойларга бирма-бир кириб чиқиш орқали ҳам ўтказилиши мумкин.
Бундан ташқари, қонунда оғзаки мурожаатлар реал вақт режимида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, жумладан, давлат органларининг, ташкилотларнинг ишонч, тезкор алоқа телефонлари орқали ва видеоконференцалоқа воситасида ҳам берилиши мумкинлиги қайд этилди. Буларнинг барчаси мурожаат этган шахслар ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши, улар томонидан кўтарилган масалалар қонун доирасида кўриб чиқилишини кафолатлашга хизмат қилади.
Қонундаги яна бир муҳим янгилик – бу Халқ ва виртуал қабулхоналар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси, уларнинг асосий вазифалари, Президент Халқ қабулхоналарининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, Президентнинг Виртуал қабулхонаси томонидан мурожаатларга доир масалалар бўйича реал вақт режимида маслаҳатлар бериш, давлат органларининг, ташкилотларнинг ва улар мансабдор шахсларининг виртуал қабулхоналарини ташкил этиш каби масалалар қонунан тартибга солинганлигидир. Албатта, бу фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга, Президентнинг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси мақомини қонун йўли билан янада мустаҳкамлашга, уларнинг ҳуқуқий таъсир ва имкон доираларини янада оширишга хизмат қилади.
Ҳозирги вақтда қатор органлар ўзларининг виртуал қабулхоналарини ташкил қилган. Мурожаатларни қабул қилишнинг бундай ҳолатини қонунан мустаҳкамлаш мақсадида қонуннинг 14-моддасида аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, мурожаатларнинг кўриб чиқилиши устидан тизимли мониторинг ва назоратни амалга ошириш, шунингдек, мурожаатлар билан ишлашда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш мақсадида давлат органлари, ташкилотлар ва улар мансабдор шахслари ўз виртуал қабулхоналарини ташкил этиши мумкинлиги белгилаб қўйилди.
Маълумки, ҳар қандай ишда муваққият гарови бу – тартиб-интизомнинг тўғри йўлга қўйилгани ҳисобланади. Бунда эса иш юритиш тартибини тўғри йўлга қўйиш муҳим аҳамият касб этади. Мурожаатлар билан ишлашда турлича амалиётга чек қўйиб, ягона тартиб ўрнатиш мақсадида қонунга алоҳида “Мурожаатлар бўйича иш юритиш” деб номланган янги модда киритилди. Унда давлат органи, ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган мурожаат ўша куннинг ўзида, иш вақти тугаганидан кейин келиб тушган тақдирда эса, кейинги иш куни рўйхатдан ўтказилиши керак.
Мурожаатни рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди. Давлат органларида, ташкилотларда мурожаатларни рўйхатдан ўтказиш дафтари юритилиб, унда мурожаатнинг тартиб рақами ва келиб тушган санаси, мурожаат этувчи жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), юридик шахснинг номи, мурожаатнинг қисқача мазмуни, ижроси тўғрисидаги белги, шунингдек, бошқа маълумотлар кўрсатилади. Мурожаатлар билан ишлашда электрон ҳужжат айланиши тизимини жорий этиши ҳам мумкин.
Оммавий қабулларни ўтказиш амалиёти кўп ҳолларда фуқаролар оғзаки равишда мурожаат қилаётгани, кўпгина талаблар ўз жойида ҳал қилинаётгани ҳамда натижалар кўпчиликка очиқ-ошкора маълум бўлаётгани сабабли бундай турдаги қабуллар вақтида тушган ва жойида ҳал этилган оғзаки мурожаатларни рўйхатдан ўтказиш талаб қилинмайди. Фақат мурожаат билан боғлиқ маълумотлар оммавий қабул баённомасида қисқача келтирилиши мумкин.
Қонуннинг 26-моддасига мурожаат этувчини эшитиш, деган янги процессуал ҳаракат киритилди. Унда мурожаатни кўриб чиқаётган давлат органи, бошқа ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахслари ўз ташаббусига кўра ёхуд мурожаат этувчининг илтимосига кўра уни эшитишни ташкил этиши мумкин. Давлат органи, ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахслари мурожаат этувчига мурожаатда кўтарилган масалалар бўйича ўз фикрини билдириш ва мурожаат бўйича қўшимча ахборот тақдим этиш имкониятини бериши, давлат органи, ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахслари мурожаат этувчини эшитишга экспертларни, мутахассисларни ва манфаатдор ташкилотларнинг вакилларини жалб этиши мумкин.
Қонуннинг 27-моддасида мурожаатларга жавобларга нисбатан ягона талабларни белгилаш мақсадида янги модда киритилди. Унга кўра, мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра давлат органи, ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахслари томонидан қарор қабул қилинади. Бу ҳақда мурожаат қилувчига дарҳол ёзма ёки электрон шаклда хабар қилинади. Мурожаатга жавобни давлат органининг, ташкилотнинг раҳбари ёки уларнинг мансабдор шахси имзолайди. Жамоавий мурожаатларга жавоб, агар мурожаатда жавобни бошқа шахсга юбориш талаб этилмаган бўлса, мурожаат қилувчиларнинг рўйхатида биринчи кўрсатилган шахсга юборилади.
Мурожаат, агар унда қўйилган барча масалалар қонун талабларига мувофиқ кўриб чиқилган ва мурожаат қилувчига тегишли жавоб юборилган тақдирда, кўриб чиқилган ҳисобланади.
Қонун нормалари бажарилиши устидан назорат самарадорлигини ошириш мақсадида 34-моддада давлат органларининг, ташкилотларнинг раҳбарлари ёки ваколат берилган бошқа мансабдор шахслари ўз тузилмавий бўлинмалари томонидан мурожаатларнинг кўриб чиқилиши устидан доимий мониторинг ва назоратни амалга оширади. Уларнинг тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш чораларини кўради. Мурожаат у қайси раҳбар ёки ваколат берилган бошқа мансабдор шахс томонидан назоратга олинган бўлса, ўша шахс томонидан назоратдан ва ижродан олиниши, оралиқ жавоблар берилган ва тўлиқ кўриб чиқилмаган мурожаатлар назоратдан олинмаслиги қонунда белгилаб қўйилди. Албатта, мазкур норма ҳам фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишга хизмат қилади.
Мурожаатлар бўйича ҳисоб ва ҳисоботни самарали юритиш мақсадида қонуннинг 35-моддасида давлат органлари, ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари келиб тушган мурожаатларнинг статистик ҳисобини юритиши, статистик ҳисобга олишда келиб тушган, кўриб чиқилган, қаноатлантирилган, қаноатлантириш рад этилган, кўрмай қолдирилган мурожаатларнинг сони, шунингдек, мурожаатлар билан ишлашга боғлиқ бўлган бошқа маълумотлар назарда тутилади. Давлат органлари, ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари ҳар чоракда мурожаатларни умумлаштириши ва таҳлил қилиши (аввалги таҳрирда бир йилда камида бир марта эди) мустаҳкамлаб қўйилди.
Давлат органлари мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш натижаларига кўра маълумотномалар (шарҳлар) тузади. Уларда мурожаатлар билан ишлашнинг умумий кўрсаткичлари, мурожаатларда тез-тез кўтарилган масалалар, мурожаатларни кўриб чиқиш якунлари бўйича аниқланган асосий камчиликлар ва қоидабузарликлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, шунингдек, жамият ва давлат манфаатлари бузилишини келтириб чиқарувчи сабабларни бартараф этиш мақсадида кўрилган чора-тадбирлар акс эттирилади. Мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш натижаларига кўра тузилган маълумотномалар (шарҳлар) тегишли давлат органларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
Хулоса қилиб айтганда, янги таҳрирда қабул қилинган мазкур қонун мурожаатлар билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизимга ўтаётганлигимизнинг қонуний асосидир. Унинг туб моҳиятига халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши кераклиги сингдирилган.
Миравзал Миракулов,
юридик фанлари доктори.