Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Maxam-Chirchiq АО “MAXAM-CHIRCHIQ”

  • Опрос

    Нравится ли Вам наш сайт?

    Да

     148 (78.3%)

     

    Нет

     21 (11.1%)

     

    Не очень

     14 (7.4%)

     

    Затрудняюсь ответить

     6 (3.2%)

     

Спасибо за участие в опросе

“TEZYOZ” КЎРИК-ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

“TEZYOZ” КЎРИК-ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

29 Окт 2021г.
“TEZYOZ” КЎРИК-ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан ҳамда корхонанинг ёш ишчи-ходимлари ўртасида давлат тилини кенг тарғиб қилиш, ёшларнинг давлат тилидаги имловий саводхонлигини ошириш мақсадида “MAXAM-CHIRCHIQ” АЖ раҳбарияти ва Ёшлар иттифоқи кенгаши томонидан, “TEZYOZ” кўрик-танлови ўтказилди. Қизғин курашларга бой бўлган кўрик-танловда:
1-ўринни Ахборот комунникация технологиялари бошқармаси техниги Анвар Баҳодир ўғли Якубов;
2-ўринни Ахборот комунникация технологиялари бошқармаси муҳандиси Бунёд Рустамбек ўғли Абдуллаев;
3-ўринни Назорат ўлчов асбоблари ва автоматикаси цехи чилангари Рустам Валижон ўғли Валижоновлар эгаллади.
Ғолиб ва совриндорларга корхона Ёшлар иттифоқи кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари ва 1-ўрин соҳибига корхона Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан тақдим этилган Абу Али Ибн Синонинг асарлари тўплами топширилди.
 
 
Возврат к списку