Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Yangiliklar

E'LON

10 Oktyabr 2024г.

  • So‘rov

    Sizga sayt yoqdimi?

    Ha

     13 (81%)

     

    Yo'q

     3 (19%)

     

So‘rovda qatnashganingiz uchun rahmat

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ

Ichki me'yoriy hujjatlar



“Maxam-Chirchiq“ акциядорлик жамияти тизимидаги ходимлар томонидан турли қоидабузарликлар, ноқонуний ва коррупцион ҳолатларни хабар қилиш учун қуйидаги алоқа воситалари йўлга қўйилган: +99870 719-35-94 махсус телефон рақами; compliance@maxam-chirchiq.uz алоҳида электрон почта манзили.

Сизнинг мурожаатингиз махфийлиги кафолатланади.





КОРХОНА ИШЧИ-ХИЗМАТЧИЛАРИ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ БОРАСИДА 

АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР ТЎҒРИСИДА ҚАНДАЙ ФИКРДА?

Коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирларини амалга ошириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистонда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида коррупциявий омилларга барҳам бериш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

“Maxam-Chirchiq” АЖ Комплаенс хизмати   коррупция иллати, унинг олдини олиш ва қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги ҳақида бош мутахассислар ва цехлар бошлиқларининг фикрини ўрганиш мақсадида комплекс аноним сўров ўтказди.

«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида жамоатчилик фикри» мавзусида ўтказилган тадқиқот натижалари корхонада коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги мавжуд вазиятни ва ривожланишнинг яқин истиқболларини ўз вақтида ва тўғри баҳолаш имконини беради. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни вақтида аниқлаш ва чек қўйиш, уни содир этганлик учун жазонинг муқаррарлиги принципини таъминлаш, ишчи-ходимларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш чора-тадбирларининг самарали амалга оширилишига тўсқинлик қилувчи сабаблар ва омиллар ҳақида хулосалар чиқаришга асос бўлиб хизмат қилади.

Сўровномада корхонанинг цех бошлиқлари ва бош мутахассислар иштирок этишди.

Ўтказилган сўров шуни кўрсатдики, корхонада коррупция ҳолатлари  мавжудми, дейилган саволга иштирокчиларнинг 10,3 фоизи аксарият ҳолатда, 25,6 фоизи баъзан учрайди ва 30,8 фоизи камдан-кам ҳолатда, деб кўрсатишган ва 33,3 фоизи корхонда коррупция йўқ, деб ҳисоблайди.

 Сўров қатнашчиларининг 5,1 фоизи корхонада коррупция даражаси юқори, 17,9 фоизи ўртача, 43,6 фоизи паст, 33,3 фоизи коррупция ҳолатлари йўқ, деб ҳисоблашган.

Охирги 2-3 йилда коррупция даражаси ўзгардими, дейилган саволга қатнашчилардан 2,5 фоизи коррупция даражаси ўсди, 7,5 фоизи ўзгариш бўлмаган, 42,5 фоизи бу даража анча камайган, 27,5 фоизи коррупция йўқ, дея жавоб қайтаришган, 20 фоизи жавоб беришга қийналишганини билдиришган.

Фикрингизча, корхонанинг қайси таркибий бўлимида энг кўп коррупцион хавф мавжуд” деб қўйилган саволга, қуйидагича жавобларни белгилашган:

-         Таъминот (ОМТС) бўлими-27,4%;

-         Ишчилар таъминоти бўлими-17,8%;

-         Кадрлар бўлими-16,4%;

-         Ижтимоий ривожланиш соҳаси- 8,2%;

-         Бутлаш (комплектация), бош механик бўлимлари – 5,5%;

-         Сотиш (сбыт) бўлими – 4,1%;

-         -Бош энергетик, бош меъмор, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси , кадрларни тайёрлаш бўлимлари – 2,7% дан;

-         Бош асбобчи, ҳисобхона, молия бўлимлари -1,4% дан;

- Транспорт, иш ҳақи бўлимларида коррупция хавфи йўқ, деб ҳисоблашган.

“Шахсан ўзингиз коррупция ҳолатларига дуч келганмисиз?” саволига, респондентлардан 5 фоизи -ҳа, 95 фоизи-йўқ, деб жавоб беришган.

”Коррупция ҳолатлари бўйича тегишли ташкилотларга хабар беришга розимисиз”, деб қўйилган саволга, сўров қатнашчиларининг 35 фоизи ижобий, 15 фоизи –йўқ, деб жавоб беришган, 25 фоизи – жавоб беришга қийналишини, яна 25 фоизи бу саволга жавоб бермаслигини маълум қилишган.

Коррупция тўғрисидаги хабарларни 41,7 фоиз қатнашчи аноним тарзда, 58,3 фоизи очиқ тарзда етказишларини билдиришди.

“Коррупция термини қайси меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатда белгилаб берилган”, деган саволга 74,4 фоиз қатнашчилар тўғри жавоб беришган.

77,5 фоиз қатнашчи корхонада коррупцияга қарши чора-тадбирлар Дастури билан таниш эканлигини, 20 фоизи бу ҳақда умумий маълумотларга эга эканлигини, 2,5 фоизи Дастур ҳақида билмаслигини маълум қилишган.

“Жамиятнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилган корхонанинг Аксилкоррупция Сиёсати билан танишмисиз?”деб қўйилган саволга 92,3 фоиз қатнашчи ижобий жавоб беришган, 7,7 фоизи бу ҳақда билмаслигини маълум қилган.

Қатнашчиларнинг ҳаммаси коррупцияга оид жиноятлар тўғрисида юзасидан саволга тўғри жавоб беришган.

 Қатнашчиларнинг 14,5 фоизи коррупция инсон ҳуқуқларини бузилишига, 4,3 фоизи ижтимоий тенгсизликка, 14,5 фоизи жиноятларнинг ўсишига, 23,2 фоизи фуқароларнинг давлатга ишончини йўқотишга, 43,5 фоизи эса иқтисодиётнинг таназзулга учрашига олиб келишини билдиришган.

Сўров қатнашчилари коррупцияга қарши курашда қуйидаги тадбирлар самарали, деб ҳисоблашади:

- Корхона ишчи-хизматчилари орасида коррупцияга қарши муросасиз бўлишга қаратилган ташвиқот ишларини олиб бориш -18,3%;

- Ишчи-хизматчиларнинг ҳқуқий билимини мустаҳкамлаш -13,%;

- Коррупцияга қарши қонунчиликни кучайтириш -17,3%;

- Эгаллаб турган лавозимдан озод қилиш -16,3%;

- Коррупцияга қарши курашда кучишлатар тизимлар фаолияти самарасини кўтариш – 8,7%;

- ОАВда коррупцияга қарши тадбирларни кенг ёритиш -18,3%;

- Пул маблағларини сарфланишини қаттиқ назорат қилиш – 7,7%.

 Тадқиқот натижаларига мувофиқ, умуман олганда, сўралганларнинг тенг ярми қатъий чора-тадбирлар натижасида коррупция даражасини тубдан камайтириш мумкин, 42,1 фоизи қисман мумкин, 5,3 фоизи мумкин эмас, деб ҳисоблашади.

Сўровда қатнашганларнинг 94,9 фоизини эркаклар, 5,1 фоизини аёллар ташкил этди.

Қатнашчиларнинг 10,5 фоизи -30-39 ёшда, 39,5 фоизи-40-49 ёшда, 34,2 фоизи – 50-59 ёшда, 15,8 фоизини- 60-65 ёшлилар ташкил этди.

Қатнашчиларнинг 84,6 фоизи –олий маълумотли, 13,4 фоизи ўрта-махсус маълумотга эга.

Респондентларнинг 10,3 фоизи мутахассислар, 89,7 фоизи бошқарма, бўлим ва цех раҳбарлари ҳисобланишади.

Сўров иштирокчилари коррупция даражасини камайтириш учун қуйидаги таклифларни беришди:

- Ҳар бир ходим ўз вазифасини ҳалол ва сидқидилдан бажариши лозим;

- Корхонада ходимларнинг ҳуқуқий билими ва ижро интизомини янада мустаҳкамлаш керак;

- Коррупцияга қарши тадбирларни кенг ёритиш керак;

- Корхона ишчи-хизматчиларининг маошларини ошириш лозим;

- Барча давлат харидлари шаффоф бўлиши керак;

- Корхонада коррупцияга қарши жамоатчилик назоратини қўллаб-қувватлаш лозим;

- Коррупцияга қарши тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш керак.

“Maxam-Chirchiq” АЖ Комплаенс хизмати томонидан тайёрланди.