Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

  • So‘rov

    Sizga sayt yoqdimi?

    Ha

     13 (81%)

     

    Yo'q

     3 (19%)

     

So‘rovda qatnashganingiz uchun rahmat

БАЙРАМГА МУНОСИБ ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИЛДИ

БАЙРАМГА МУНОСИБ ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИЛДИ

07.04.2017г.

Бунёдкорлик, яратувчанлик ва ободончилик халқимизга хос эзгу фазилатлардан. Наврўз айёмини нишонлашга қизғин тайёргарлик кўрилаётган шу кунларда шаҳар ва қишлоқларимизда, маҳаллаларда ўтказилаётган ҳашарлар, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларида ушбу миллий қадриятларимиз янада кенг намоён бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 28 феврал-даги 201-Ф ва 2 мартдаги 208-Ф фармойишлари мазкур саъй-ҳаракатларни янги босқичга кўтаришда дастуриламал бўлаётир. Унга мувофиқ март-апрель ойлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги, деб эълон қилинди.

Ҳашар – халқимизнинг азалий қадриятларидан. Унинг замирида ўзаро меҳр-оқибат, хайр-саховат, ҳамжиҳатлик, инсонпарварлик, шукроналик, ободлик, бунёдкорлик каби эзгу ғоялар мужассам. Бундай қадриятлар бугунги кунда ҳам инсон камолоти ва жамиятимиз тараққиётига хизмат қилаётир.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида миллий урф-одатларимизни асраб-авайлаш ва ривожлантириш жараёнида ушбу қадимий удумимиз янгича мазмун-моҳият касб этмоқда. Байрамларимиз арафасида умумхалқ ҳашари ўтказиш орқали юртимизнинг барча гўшаларини ободонлаштириш, боғлар, яшил ҳудудларни кенгайтириш ишлари амалга оширилаётир.

Жумладан, корхонамизда ҳам ободонлаштириш ишлари уюшқоқлик асноcида ташкил этилди. Байрамни муносиб кутиб олиш мақсадида улкан ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.

11-12 март кунлари ҳашарда қатнашган  кимёгарлар томонидан шаҳар ва корхона ҳудуди бўйлаб  4700 дона мевали, манзарали дарахт ва бута кўчатлари ҳамда қаламчаларини экилди. Жумладан, каштан, Қрим қарағайи, заранг, чинор ва клён дарахтларининг ҳар биридан -  100 донадан, арча – 200 дона, терак кўчати – 1000 дона ва қаламчалар – 3000 дона. Шунингдек, ҳар бир цех олд томонидаги мавжуд гулзорлар парвариш этилди.

Тўпланиб қолган 121,8 тонна маиший ва қурилиш чиқиндилари ҳам олиб чиқилди. 26400 метр узунликдаги ариқ-зовурлар тозаланди, 17,0 минг дона турли хил дарахтлар оқланиб, уларга шакл берилди. Кимёгарлар ҳиёбони тўла ободонлаштирилди. Шаҳарнинг Бўзсув ҳудудидан Аквапарк ҳиёбонигача бўлган ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Корхона олд майдони ва ички ҳудудида, А.Навоий шохкўчаси бўйлаб  “Наврўз” байрамига бағишланган 15 та баннер ва 40 та байроқчалар ўрнатилди. Корхонага бириктирилган ҳудудларда жойлашган 18, 19, 24, 25-маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўпқаватли бинолар, ариқлар, кўча ва йўлаклар тартибга келтирилди. Байрам арафасида нафақага чиққан собиқ ишчи-хизматчилар, эҳтиёжманд оилалар, уларнинг фарзандларига мурувват ёрдамлари кўрсатилди. Хусусан, корхона касаба уюшма қўмитаси билан ҳамкорликда ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалар, ёлғиз қариялар ва кам таъминланган  оилаларга ҳайрия ёрдами кўрсатилди.

Шаҳримизда Наврўзга бағишланган асосий байрам тадбирлари Кимёгарлар истироҳат боғида ташкиллаштирилади. 20 март куни боғда жойлашган “Ўзбегим” ресторанида шаҳримизда истиқомат қилувчи, корхонамизда кўп йиллар давомида меҳнат қилиб, кексалик гаштини сураётган фахрийлар, маҳаллар фаоллари ва корхонамизнинг илғор ишчи-хизматчилари, жами 600 нафар меҳмонга байрам  дастурхони ёзилиши ва концерт дастури уюштирилиши режалаштирилган. 14-сон «Меҳрибонлик уйи»нинг 110 нафар тарбияланувчиларига ҳам ош дастурхони ёзилади. Шу куни Кимёгарлар истироҳат боғида байрам сайили ўтказилади. Байрамнинг бадиий дастурларида халқимизнинг эзгу анъаналари, ватандошларимизга хос ва мос гўзал фазилатлар, маҳаллалардаги ободончилик ва қадриятлари ҳам юксак пардаларда тараннум этилади. Умуман, Наврўз тантаналари шаҳримизнинг маҳалла гузарларида ҳам ана шундай кўтаринкилик билан нишонланиши белгиланган.

Холмурод ЭРГАШЕВ,

“Ижтимоий ривожланиш” бўлими бошлиғи.

 
Back to the list