Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Чирчиқ шаҳар Кенгаши таркибидаги “Maxam-Chirchiq” АЖ бошланғич партия ташкилоти(БПТ)да мамлакатимизда давлат ҳокимияти ва бошқаруви, хўжалик бошқаруви органлари, барча даражадаги ҳокимиятлар билан фуқаролар ўртасида мулоқот ўрнатиш, аҳоли манфаатларини таъминлаш мақсадида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури асосида “O‘zLiDePнинг устувор вазифалари ва унда БПТнинг ўрни ва роли” мавзуида йиғилиш ўтказилди.
Маълумки, бошланғич партия ташкилоти партиянинг асосий таянч бўғини ҳисобланиб, жамоатчилик фикрининг шаклланишига, аҳолининг турли қатлам вакиллари, тадбиркор, фермер ва ишбилармонларнинг қонуний манфаатини ифодаловчи ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва бошқа масалалар бўйича юқори партия ташкилотига таклифлар беради, сиёсий партиянинг нуфузини янада оширишда муҳим ўрин тутади.
Йиғилишда “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” асосида O‘zLiDePнинг устувор вазифалари ва унда БПТларнинг ўрни ва роли хусусида сўз юритилиб, бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини янада жонлантириш, БПТ сафини янада кенгайтириш, партия сафига янги ёш аъзоларни жалб этиш ва шу орқали партиянинг мақсад ва ғояларини кенг тарғиб қилиш лозимлиги таъкидланди.
Тадбир ташкил этишдан асосий мақсад, бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини янги босқичга кўтариш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш юзасидан амалий тавсиялар бериб боришдир. Тадбирда қатнашган O‘zLiDeP Чирчиқ шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари И. Лагутова ўз маърузасида такидланганидек, БПТлар фаолиятини янада жонлантириш, аъзолар сонини янада кўпайтириш лозимлиги, бунинг учун моддий-техник базани шакллантириш, тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш кераклиги, бундан ташқари жойлардаги муаммоларни ўрганиб, ҳақиқатдан ечимини топмай келаётган муаммолар ва уларни ечими бўйича таклифларни партиянинг шаҳар кенгашига кўтариш лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Йиғилиш сўнггида “Maxam-Chirchiq” АЖ ходимларидан партия аъзолигига қабул қилинган аъзоларга партия аъзолик гувоҳномаси берилди.
Ўткир ТОШМУХАМЕДОВ,
бош ҳисобчи, O‘zLiDeP корхона БПТ раиси.