Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
  • Asosiy
  •  > 
  • Yangiliklar
  •  > 
  • Tadbirlar
  •  > 
  • ҲОКИМ ЯНГИ УЙ-ЖОЙ МАСАЛАСИДА КИМЁГАРЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

  • So‘rov

    Sizga sayt yoqdimi?

    Ha

     13 (81%)

     

    Yo'q

     3 (19%)

     

So‘rovda qatnashganingiz uchun rahmat

ҲОКИМ ЯНГИ УЙ-ЖОЙ МАСАЛАСИДА КИМЁГАРЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

ҲОКИМ ЯНГИ УЙ-ЖОЙ МАСАЛАСИДА КИМЁГАРЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

07.04.2017г.

Чирчиқ шаҳри Кимёгарлар маданият саройида 2017 йил 28 март куни соат 16.00да Чирчиқ шаҳар ҳокими Ф. Хайруллаев, корхона Бошқарув раиси Х.А. Сайдахмедов, ҳокимлик уй-жой тақсимлаш бўлими бошлиғи Д. Саитбобоева ва “Ипотека” банки Чирчиқ филиали вакиллари иштирокида Чирчиқ шаҳар “Шодлик”  маҳалласи ҳудудида қурилаётган кўп қаватли уйлардан хонадонлар сотиб олиш бўйича йиғилиш ўтказилди.

Шаҳар ҳокими кимёгарларга квартира сотиб олиш шартларини батафсил тушунтириб берди. Хусусан, Президентимиз қарори асосида шаҳар аҳолиси учун кўп қаватли, арзон нархдаги уйлар қурилиши бошланган.

Хусусан, ушбу қарордан келиб чиқиб, Чирчиқ шаҳрида жами 28 та кўп қаватли уйлар қурилиши режалаштирилган. Шулардан 3 та 7 қаватли уй бунёд этилмоқда. Улар Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилади. Ҳар бир уй 2 та подъезд, 42 та 2 ва 3-хонали квартирадан иборат.

-2-хонали квартиралар умумий майдони 42 кв.м.

-3-хонали квартиралар умумий майдони 56 кв.м.

Хонадонлар биринчи навбатда ижтимоий ва иқтисодий соҳалар вакилларига берилади, яъни ўқитувчи, шифокорлар, боғча тарбиячилари, корхоналар ишчи-хизматчилари. Квартира олишга номзодлар албатта Чирчиқ шаҳрида доимий пропискага эга бўлишлари лозим ҳамда ўз номларида уй-жойлар бўлиши мумкин эмас.

2-хонали квартираларнинг смета нархи – 105 миллион сўм. Бошланғич тўлов бадали 26 миллион 250 минг сўмни ташкил этади. Номзодларнинг оилавий ойлик маоши камида 660 минг сўм бўлиши керак.        

3-хонали квартираларнинг смета нархи – 140 миллион сўм. Бошланғич тўлов бадали 35 миллион 500 минг сўмни ташкил этади. Номзодларнинг оилавий ойлик маоши камида 892 минг сўм бўлиши керак.

Бошланғич тўлов амалга оширилгандан сўнг қолган маблағ 20 йил давомида “Ипотека” банкига йилига 7 фоизлик кредит асосида тўлаб борилади. Яъни, 2-хонали квартира эгалари 3 йил давомида имтиёзли асосда фақат кредит фоизларини ойига 468 минг сўмдан, 3 йилдан сўнг асосий қарз қўшилиб, ойига 854 минг сўмдан тўлаб борилади. Бу сумма ўз-ўзидан камайиб боради.  3-хонали квартира эгалари 3 йил давомида имтиёзли асосда фақат кредит фоизларини ойига 626 минг сўмдан, 3 йилдан сўнг асосий қарз қўшилиб, ойига 1млн.142 минг сўмдан тўлаб борилади. Бу сумма ойма-ой камайиб боради.

Квартира сотиб олганлар кредит тўлаш муддатида ижтимоий солиқлардан озод этилади. Тўлов хоҳлаган йўл билан амалга оширилиши мумкин, яъни пул ўтказиш, пластик карта орқали ёки нақд пул билан.

Хоҳловчилар ҳар куни тушлик вақтигача шаҳар ҳокимияти 1-қаватидаги комиссияга ёки тушликдан сўнг шаҳар БТИ биносининг 2-қавати 11-хонасига, Дилбар Саитбобоевага мурожаат қилишлари мумкин.

Тел: (97) 616-64-77.

 
Back to the list