Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

  • So‘rov

    Sizga sayt yoqdimi?

    Ha

     13 (81%)

     

    Yo'q

     3 (19%)

     

So‘rovda qatnashganingiz uchun rahmat

Ташқи аудиторнинг хулосаси (2015 йил)

Ташқи аудиторнинг хулосаси (2015 йил)

19 Apr 2016г.

2014 йил учун ташқи Аудитор хулосаси

25 Фев 2015й.

 

2014 йил учун «MAXAM-CHIRCHIQ» АЖ молиявий – хўжалик фаолияти якунлари бўйича ташқи аудитор хулосаси.

 

2014 йил учун «MAXAM-CHIRCHIQ» АЖ молиявий ҳисобот бўйича ижобий аудиторлик хулосаси

«HLB TASHKENT» MChJ аудитори Сафина И.М. томондан (Ўз.Р. Молия Вазирлиги томонидан 31.05.2007й. берилган 04351- рақамли малака сертификати) ва «HLB TASHKENT» MChJ директор-аудитори Истомина Н.И (05.03.2008й. 0452-рақамли малака сертификати) «HLB TASHKENT» MChJ 2014й. 11 августда тузилган

№63-сонли шартномага мувофиқ (реквизитлари: Тошкент ш. М. Юсуф к. 46/2, Тошкент ш. «Ипотека банк» АИКБ Яккасарой филиалида ҳ/р. 2020 8000 5041 3350 9001, 01017, ИНН 203674293, ОКОНХ 84400, ЎзР ҳудудида барча хўжалик юритувчи объектларда аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича аудиторлик фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига лицензия – ЎзР МВ томонидан 29.12.2007й берилган АФ №00232, ЎзР МВ да 14.08.2001й. рўйхат рақами №672, аудиторлик ташкилотининг профессионал жавобгарлиги суғурта полиси - СОАО 20.01.2015й., №2015/1., «MADAD» ОАЖ) «МАХАМ CHIRCHIQ»АЖ (Тош. Вилояти, Чирчиқ ш. Тошкент к. 2, ИНН 200 541 518) билан 2014 йил учун АЖ молиявий ҳисоботи аудити ўтказилди.

Текширув ЎзР 2000й.26 майдаги  “Аудиторлик фаолият тўғрисида”ги Қонуни, ЎЗР ВМ 22.09.2000й. 365- сонли Қарори, НСАД 14.02.2001й. №70ларга мувофиқ ва ЎзР бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари (БҲМС) ни ҳисобга олган ҳолда ўтказилди.

Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунларга мувофиқ молиявий ҳисоботни тузилиши ва тўғрилиги учун ва ички назорат тизими учун жавобгарлик «МАХАМ CHIRCHIQ» АЖ раҳбарияти зиммасида бўлади.

Аудиторлик ташкилотнинг жавобгарлиги аудиторлик текширувни ўтказиш асосидаги ушбу молиявий ҳисобот ҳақидаги фикр билдиришдадир.

Биз аудиторлик текширувни аудиторлик  фаолиятнинг миллий стандартига мувофиқ ўтказдик. Мазкур стандартлар режалаштириш ва аудиторлик текширувни шундай тарзда ўтказишни талаб қиладики, бунда молиявий ҳисобот жиддий нотўғриликлардан ҳоли эканлигига етарлича ишонч ҳосил қилиш зарур.

Аудиторлик текширув молиявий ҳисобот сон кўрсаткичларини тасдиқлайдиган аудиторлик далилларни олишга қаратилган аудиторлик процедураларни ўтказишни ўз ичига олади. Аудиторлик процедураларни танлаш бизнинг мулоҳазамиз мавзуидир.

Аудиторлик текширувни олиб боришда олинган аудиторлик далиллар молиявий ҳисоботни ишончлилиги тўғрисидаги фикрни ифодалаш учун етарлича асос бўлади.

Аудиторнинг фикрича, 2014 йил учун  «МАХАМ CHIRCHIQ» АЖ молиявий ҳисоботи, унинг молиявий – хўжалик фаолияти натижаларининг барча муҳим томонларидан молиявий ҳолат тўғри акс эттирилган ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун талабларига мос келади.

 
 
Ro‘yxatga qaytish