Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
  • Asosiy
  •  > 
  • Tenderlar
  •  > 
  • ВАКОЛАТЛИ ОМБОРНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА

  • So‘rov

    Sizga sayt yoqdimi?

    Ha

     13 (81%)

     

    Yo'q

     3 (19%)

     

So‘rovda qatnashganingiz uchun rahmat

ВАКОЛАТЛИ ОМБОРНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА

Chop etilgan sana: 05.07.2022 Buyurtmalar: 1
gacha muddat: 14 iyul 2022 18:00 Ko‘rib chiqishlar:1003
 

ЭЪЛОН 

“Maxam-Chirchiq” акциядорлик жамиятида ишлаб чиқарилаётган минерал ўғитлар ва бошқа маҳсулотларни вақтинчалик сақлаш бўйича хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларни тузишда тадбиркорлик субъектлари ва бошқа талабгор корхоналар ўртасида тенг рақобатбардошлик, жараёнини холис ва шаффоф ўтказилишини таъминлаш мақсадида, корхонада ваколатли омборларни ташкил қилишни танлов асосида ўтказилишини эълон қилади.

Минерал ўғитларни сақлаш учун техник ва хавфсизлик талабларига тўла жавоб берадиган ваколатли омборларни ҳамда уни ташкил этувчи муносиб талабгорларни танлаб олиш электрон савдо тизими орқали танлов асосида махсус тартибга асосан амалга оширилади ва қуйидаги талабларни эълон қилади:

ВАКОЛАТЛИ ОМБОРНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ 

1. Ваколатли омборларни ташкил этадиган хўжалик юритувчи субъектлар қуйидаги талабларга жавоб бериш керак:

-юридик шахс мақомига эга;

-Ўзбекистон Республикасида жойлашган;

-Ўзбекистон Республикасининг қонун хужжатларига мувофиқ ташкил этилган, соғлом молиявий фаолиятга эга бўлган, ўз мулкида, хўжалик юритишда ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, мустақил балансига ёки сметасига эга бўлган ташкилот.

2. Танлов талабгорлардан келиб тушган таклифлар асосида амалга оширилади.

3. Учинчи шахсга тегишли бўлган омборхоналардан фойдаланган ҳолда ваколатли омбор, банк кафолати ёки бошқа ликвидли қийматга эга кафолат билан таъминланган ҳолда ташкил қилиш мумкин.

4. Ўзбекистон Республикасининг юридик шахси ваколатли омбор ташкил қилиш бўйича ариза топшириши мумкин.

5. Ҳужжатлар конвертларда муҳрланган ҳолда 2022 йил 14 июл 18:00 гача қабул қилинади.

6. Танловни ўтказиш вақти 2022 йил 19 июл.

7. Танлов Республикамизнинг Тошкент, Сирдарё, Бухоро, Самарқанд,  Қашқадарё, Хоразм вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси учун ҳам ўтказилади.

 

ВАКОЛАТЛИ ОМБОР ТАНЛОВИДА ИШТИРОК ЭТИШ УЧУН ТАЛАБ ҚИЛИНАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР 

1. Юридик шахс номидан танловда иштирок этиш учун корхона раҳбарининг номидан ариза (эеркин шаклда расмий бланкда).

2.  Омбор тури, ҳажми, сиғими (кадастр ҳужжатларидан нусха);

3. Омбор ҳамда гаровга қўйиладиган мол-мулкнинг (агар кўчмас мулк бўладиган бўлса) бузилишга тушмаганлиги тўғрисида тегишли ташкилотдан маълумотнома.

            4. Омборнинг темир йўл излари билан таъминланганлиги (ёки омбор ҳудудидан 5 км узоқликкача мавжуд бўлган темир йўл изи) ва унинг техник созлиги тўғрисида маълумотнома (Темир йўл бошқармасидан ёки темир йўл станциясидан).

            5. Талабгор-юридик шахс бўйича маълумотлар:

            - корхона/ташкилотнинг тўлиқ ва қисқартирилган юридик номи;

            - юридик ва ҳақиқий манзили;

            - низом нусхаси, таъсисчилар шартномаси, гувоҳнома нусхаси;

            - ташкилот/корхона раҳбарининг паспорт нусхаси, ишга тайинлаш баённомаси ва буйруқ нусхаси.

      6. Туман/шаҳар солиқ бўлимларидан маълумотнома (бюджетдан ва ер солиғидан, мулк солиғидан қарздорлиги).

           7. Хизмат кўрсатувчи банкидан маълумотнома (мавжуд инкассо, ҳисоб-рақамлар тўғрисида).

          8. Гаровга қўйиладиган мол-мулк кадастр ҳужжатлари, уни баҳолаш ҳисоботидан нусха (ташкилотнинг мол-мулкини гаровга қўйиш бўйича ҳамда танловда иштирок этиш юзасидан таъсисчиларнинг йиғилиш баёни нусхаси (танлаб олинган юридик шахс томонидан гаровга қўйилаётган моддий бойликлар нотариал тартибда тасдиқланади)).

            -гаровга қўйилаётган мол-мулкнинг қиймати, омборхона маҳсулот сиғимидан келиб чиқиб, ортиладиган маҳсулот суммасидан кам бўлмаслиги талаб этилади.

9. Суғурта шартномаси (нусхаси) ва суғурта полиси (асли).

10. Кузатув камераларининг жойлашув харитаси, электрон ёки механик юк автотарозиларининг жойлашув харитаси ва интернет тармоғига уланганлик тўғрисидаги шартнома нусхаси.

11. Калькуляция (расшифровкаси) 1 (бир) тн маҳсулотни корхонадан қабул қилиш, сақлаш (муддатидан қатъи назар), ортиш хизмати учун. 

ВАКОЛАТЛИ ОМБОРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

 

Омборнинг сақлаш режими, биринчидан, маҳсулотларнинг сақлаш шароитига қараб, иккинчидан, омборда бажариладиган қўшимча вазифаларга кўра омборларга қуйидаги талаблар қўйилади:

- омбор тури: (темир бетон, пишган ғишт (бетон блок), металл конструкция, сэндвич-панел, пол қопламалари бетон ёки асфальт), ҳажми, сиғими 3000 тн 1200 кв.м дан, баландлиги 4 метрдан кам бўлмаслиги тавсия этилади (хом ғиштдан, пахса девордан қурилган омборлар танловда иштирок этишига йўл қўйилмайди);

- омборнинг ҳудуди ва периметр атрофи ёритиш мосламалари билан жиҳозланган бўлиши;

- омборхоналарнинг захира чиқиш (эвакуация) эшиклари бўлиши;

- омбор, биноларга автоматик ёнғинга қарши сигнализацияси ўрнатилганлиги;

- омбор, бино (иншоотлар) ва ҳудудларни ёнғинга қарши қалқонлар билан жиҳозланганлиги;

- омбор ҳудудида ҳужжатлаштириш ишлари учун алоҳида бино (хона)нинг мавжудлиги;

- кечаю-кундуз қўриқлаш учун шароитнинг мавжудлиги;

- омборларнинг ички ва ташқи ҳудуди, кириш-чиқиш ва ҳудуд периметри бўйича (4 Мп кам бўлмаган Hikvizion фирмасига мансуб IP- камералари ўрнатилганлиги ҳамда умумий ахборот тизимни интеграциялаш учун камида 4 Гб ёзув ва 4 ёзув нуқталарига ега видео регистратор) жиҳозланганлиги;

- онлайн тарзда интернет тармоғига уланган компьютер техникалар ва электрон юк автотарозилари  билан таъминланганлиги;

- узлуксиз электр энергия таъминоти билан таъминланганлиги;

- кечаю-кундуз қўриқлаш учун шароитнинг мавжудлиги.

Эслатма: "Буюртмачи" ва "Бажарувчи" ўртасида онлайн ахборот алмашинувини таъминлаш учун камида 6 Мбит/с тезликка эга оптик толали интернет тармоғига уланиш ва "EZVIZ" платформаси рўйхатидан ўтиш тавсия этилади.

-гаров кўчмас мулк (квартирадан ташқари), Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлмаган нақд пул шаклидаги моддий бойликлар.

 

Маълумот олиш учун:

Почта манзили: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Тошкент кўчаси 2 уй

Телефон: +998(70)719-33-23

e-mail: birga@maxam-chirchiq.uz


 
Back to the list